Galaxy Z Flip рақобатчиси жонли суратларда

Galaxy Z Flip рақобатчиси жонли суратларда

Яқинда Motorola ўзининг букланадиган смартфони учинчи авлоди устида ишлаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Кеча 91Mobiles томонидан интернетда тарқатиб юборилган суратлар эса компаниянинг ростдан ҳам янги букламафон устида ишлаётганини тасдиқлади.

Код номи "Maven" эканлиги айтилаётган ва Razr бренди остида чиқарилиши кутилаётган Motorola Razr 3 жонли суратларидан кўриш мумкинки, унинг 50MP (f/1.8) ва қўшимча 13 мегапикселлик икки орқа камералари жойлашуви Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўтган йили тақдим қилган Galaxy Z Flip 3 ни эслатиб юборади.

Муаллиф: 91Mobiles

Маълум бўлишича, янги букламафоннинг бармоқ изи сканери эндиликда унинг ён томонида, асосий ёқиш тугмаси билан интеграциялаштирилган бўлади. Шунингдек, букламафон FHD+ экран ва селфилар учун 32MP камера сенсорига ҳам эга.

Муаллиф: 91Mobiles

 

Motorola"Maven" капот остида Snapdragon 8 Gen 1 CoC, шу билан бирга, Snapdragon 8 Gen 1 Plus чипи билан икки хил версияда чиқарилиши айтилмоқда. Катта эҳтимол билан букламафон оператив хотираси 8/12 GB, доимий хотираси эса 256/512 GB бўлади. Афсуски, қурилманинг батарея ҳажми, экран ўлчами ва бошқалар маълумотлари ҳақида ахборот берилмаган.

Разр 3 шу йилнинг июл ёки август ойида, Quartz Black ва Tranquil Blue рангларида биринчи Хитой учун, кейинчалик эса глобал бозор учун тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Honor смартфонлари Ўзбекистондаги нархлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!