Samsung Galaxy Z Flip3 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung Galaxy Z Flip3 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Samsung 11 август санасида иккита янги букламафонни тақдим этган эди. Улардан бири Galaxy Z Flip3 5G бўлиб, ҳозирда 999 доллар эвазига сотиб олиш мумкин бўлган энг арзон флагман букламафон ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Z Fold3 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Смартфон олдинги авлодларига нисбатан сезиларли даражада арзонроқ чиққани билан бир қаторда, унинг айрим техник кўрсаткичлари яхшилланган. Мисол учун, Z Flip3'да сувдан ҳимоя IPX8 стандарти мавжуд. Шунингдек, смартфон юқори янгиланиш частотасида ишловчи Dynamic AMOLED 2X дисплейига эга. Аввалги авлод Z Flip 5G'да эса экран янгиланиш частотаси 60Hz ни ташкил қилар эди.

Қурилманинг ташқи дисплейи ҳам катталашган ҳамда у орқали кўплаб аммаларни бажариш мумкин бўлади. Янги Z Flip'га Snapdragon 888 чипи ўрнатилинган ва бу ҳам қурилманинг унумдорлигини олдинги аволдларга қараганда бир мунча оширади.

Z Flip3 5G'нинг камералари кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилиши мумкин. Қурилма орқа панелида иккита камера жойлашган. Асосий камерадаги 1/2.55 дюймли сенсор 2016 йилда тақдим этилган Galaxy S7 смартфонидан олинган. Иккинчи ультракенг камерада эса аутофокус мавжуд эмас. Смартфонга телефото камера ўрнатилмаган. Қурилманинг селфи камераси мақтовга арзугулик эмас. Унда ҳам аутофокус мавжуд эмас.

Z Flip3'нинг 15 ваттда қувват олиши ҳам бугунги флагман смартфонлар даражасига тўғри келмаслиги мумкин. Бироқ смартфон 3,300 мАс ҳажмли аккумуляторга эгалигини ҳисобга олсак, аккумуляторни тўлиқ қувватлаш учун узоқ вақт сарфланмайди.

Samsung Galaxy Z Flip3 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 166.0х72.2х6.9мм, 183г; олд пластик, орқа панель шиша (Gorilla Glass Victus), алюминий ром; IPX8 стандарти.

> Дисплей: 6.70 дюймли Foldable Dynamic AMOLED 2X, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10+, 1200 нит ёрқинлик, 1080х2640 пиксел резолюция, 426ppi зичлик; Тақшқи дисплей: 1.9 дюймли Super AMOLED дисплейи, 260х512 пиксел резолюция.

> Чипсет: Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 nm): Саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Adreno 660.

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, One UI 3.1

> Камера: Асосий камера: 12МП, f/1.8, 27мм, 1/2.55“, 1.4µm, Dual Pixel PDAF, OIS; Ультракенг камера: 12МП, f/2.2, 123˚, 1.12µm.

> Селфи камера: 10МП, f/2.4, 26мм, 1.22µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек., 1080p@60/240 кадр/сек., 720p@960 кадр/сек., HDR10+; Селфи камера: 4К@30 кадр/сек.

> Аккумулятор: 3,300 мАс, 15 ватт қувватланиш имконияти, 10 ватт симсиз қувватланиш имконияти, 4.5 ватт қувват бериш имконияти.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; Samsung Pay.

Қадоқ таркиби

Худди Z Fold3 каби Z Flip3'нинг қутисида ҳам қурилма билан биргаликда фақатгина
USB-C кабели ҳамда SIM карта эжектори ўрин олган.

Фото: GSMArena

Смартфонга олдиндан буюртма берган харидорларга бонус тариқасида 25 ваттлик қувватлаш адапери ёки симсиз қуввталагич берилади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy А22 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!