Galaxy Z Flip4'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди

Galaxy Z Flip4'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди

Galaxy Z Flip4'нинг тақдим этилишига ҳали бир неча ой бор. Бироқ ўтган ойда эълон қилинган рендерлар орқали биз смартфон дизайни ҳақида тушунчага эга бўлдик. Энди смартфоннинг техник кўрсаткичларига оид янги маълумотлар пайдо бўлмоқда. 

Маълум бўлишича, Galaxy Z Flip4 модели Snapdragon 8+ Gen1 чипи билан жиҳозланади. Қурилма 8ГБ тезкор, 128/256ГБ доимий хотирага эга бўлади. Аввалги манбаларда смартфон 3,400 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланиши айтилган эди, аммо янги маълумотлар аккумулятор сиғими 3,700 мАс бўлишини таъкидламоқда. 

Қурилма 25 ваттда қувват олади, шунингдек 10 ватт симсиз қувватланишни қўллаб-қувватлайди. Смартфонга 120 гертс частотада ишловчи FHD+ резолюциядаги 6.7 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилади. Дисплейнинг юқорисидан 10МП селфи камера ўрин олади.

Ташқи томонга 2.1 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилади. Ўтган йилги модель билан таққослайдиган бўлсак, ташқи дисплей ҳажми 0.2 дюймга катталашган. Шунингдек, қурилма 12МП асосий ва 12МП ультракенг камераларига эга бўлади. 

ЎҚИНГ: Galaxy Z Fold4'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди