Galaxy Z Fold 4 сифатли рендерларда

Galaxy Z Fold 4 сифатли рендерларда

Samsung ўзининг тўртинчи авлод Galaxy Z Fold букламафонини тақдим қилишига ҳали бир неча ой бор, лекин интернетда аллақачон унинг сифатли рендерлари тарқатиб юборилди. @OnLeak билан ҳамкорликда SmartPrix томонидан тарқатиб юборилган сифатли рендерлар бизга бўлажак Galaxy Z Fold 4 дизайни билан яқиндан танишишимизга имкон беради.

Samsung Galaxy Z Fold 4

Бир қарашда янги авлод Galaxy Z Fold букланадиган смартфони унчалик катта дизайн янгилашига эга эмас, лекин кичик ўзгаришлар мавжуд. Масалан, қурилма камералари энди уларни ўз ичига олиб турадиган модулга эга эмас, линзалар телефоннинг орқасидан чиқиб туради. Бундай камера дизайни кўпроқ Galaxy S22 Ultra'ни эслатиб юборади. Шунингдек, маълум бўлишича, орқа камера сенсорлари ҳам S22 Ultra'дан олинади, яъни Fold 4 108MP камерага эга бўлиши айтилмоқда.

Samsung Galaxy Z Fold 4

Букламафон ички томонидан ўтган йилгидек экран остида жойлашган ва олдингисидан кўра бироз яхшиланган селфи камерага эга бўлади. Ташқи томонидаги селфи камераси эса аввалгидек, 10 MP сенсор билан таъминланади.

GALAXY-Z-FOLD4-07

Яна бир сезиларли даражадаги ўзгаришлардан бири шундаки, Galaxy Z Fold 4 олдингисинидек 6.2 дюймли ташқи, 7.6 дюймли ички экранга эга бўлган тақдирда ҳам, у аввалгисидан бироз қалинроқ бўлади. Fold4 очиқ турганида 7.1 мм қалинликда (Fold3 6.4мм эди) бўлиб, унинг баландлиги кенглиги аввалги Fold3 билан бир неча миллиметр фарқ билан алишиб қолдандек гўё, Fold4 - 155х130 мм бўлса, Fold3 158.2х128.1 мм ни ташкил қилади. Қўшимчасига, инсайдер Ice Universe'нинг айтишича, Samsung Galaxy Z Fold 4 оғирлиги 260 граммдан енгилроқ бўлади. Таққослаш учун ҳозирги Galaxy Z Fold 3 оғирлиги 270 граммни ташкил қилади.

Капот остида Qualcomm'нинг Snapdragon 8 Gen 1 Plus чипсетида билан чиқарилади. Қурилма батареясига ҳақида гапирадиган бўлсак, гарчи янги авлод бўлса ҳам Galaxy Z Fold 4 аввалгисиники билан бир хил 4400 mAh иккилик қувват сиғимида 25W тезликда зарядланади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу йилнинг букламафонида ҳам S Pen учун ички уя ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Ўтган йилги Galaxy Z Fold 3 ҳам S Pen'ни қўллаб-қувватлар эди, лекин унда ҳам ручка учун ички жой мавжуд бўлмаган. Samsung ўзининг букламафонларини одатда сентабр бошида ёки август охирида тақдим қилади.

ЎҚИНГ: Samsung'дан 200MP камерали смартфон!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!