Galaxy Z Fold4 дамини олсин — Asus компанияси 17.3 дюймли букланувчи плашетни тақдим этди

Galaxy Z Fold4 дамини олсин — Asus компанияси 17.3 дюймли букланувчи плашетни тақдим этди

Asus компанияси йил бошидаги CES тадбирида Zenbook 17 Fold OLED планшетининг прототипини тақдим этган эди. Энди компания ушбу қурилмани расман тақдим этди. Хўш, Zenbook 17 Fold OLED - бу қандай планшет?

Ушбу гибрид девайс 2560х1920p резолюциядаги 17.3 дюймли OLED дисплейига эга. Унинг максимал ёрқинлик даражаси 500 нитни ташкил қилади. Букланмаган ҳолатда планшетни унинг орқасига ўрнатилган стенд билан бирор бир жойга тик ўрнатиш мумкин. Шунда палншетдан монитор сифатида фойдаланса бўлади. Офис ишлари учун эса Bluetooth клавиатура орқали планшетни компьютерга айлантириш мумкин. 

Шунингдек, қурилма экранининг бир қисмини буклаб, бир томонини монитор, иккинчи томонини эса виртуал клавиатура қилиб ишлатса бўлади. Магнитли клавиатурани планшетга улаб, ундан одатий ноутбук сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда фақат дисплейининг бир қисмидан фойдаланилади. 

Агар юқоридагиларнинг бирортаси ҳам сизга маъқул бўлмаса, уни плашет кўринишида ишлатишингиз мумкин. Лекин бу ноқулайликлар туғдириши аниқ, чунки унинг экран ҳажми нақ 17.3 дюймни ташкил қилади. 

Zenbook 17 Fold OLED планшети Windows 11 операцион тизимида ишлайди. Унга Core i7-1250U процессор ҳамда 16ГБ LPDDR5 RAM ўрнатилган. Интел компаниясининг ушбу 12-авлод процессори 10 та ядро билан жиҳозланган. Графика учун эса Intel Iris Xe видео картаси жавоб беради. Қурилмага энг сўнгги ва энг тезкор 1ТБ M.2 NVMe PCIe 4.0 SSD картаси ўрнатилган. 

Планшетда иккита USB-C порти мавжуд. Иккаласи ҳам Thunderbolt 4 вазифасини бажаради, яъни улардан дисплей ёки 66 ваттлик қуввлаш порти сифатида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, қурилма 3.5 мм аудио жекка эга. Қурилма ичида 75 Ватт/соат ҳажмдаги аккумулятор жойлашган. Компаниянинг айтишича, унинг қуввати 9 ярим соатга етади. Қурилманинг оғирлиги 1.5 килограммни ташкил қилади. Унинг ҳажми 17.3 дюйм бўлгани учун бунинг ажабланарли томони йўқ. 

Планшет шу йилнинг тўртинчи чорагида сотувга чиқади. Унинг нархи 3499 долларни ташкил қилади. Бу пулга иккита Galaxy Z Fold4 букламафонини сотиб олиш мумкин. 

ЎҚИНГ: Sony Xperia 5 IV смартфонини тақдим қилди