Gaming Mode – ҳар қандай смартфонни ўйинга мослаб кучайтирувчи бепул илова

  •   DiMaX
  •  1573
  •  09.02.2019 17:04

Gaming Mode – ҳар қандай смартфонни ўйинга мослаб кучайтирувчи бепул илова

Ҳозирда мобил ўйинлар ишқибозлари кўплигини ҳисобга олиб, смартфонсозлар махсус геймерофонларни ҳам тақдим эта бошлашган. Лекин бошқа «эл қатори» смартфонларни ҳам имкон даражасида ўйинга мословчи Gaming Mode иловаси ҳам бор.

ЎҚИНГ: 390 доллардан бошланувчи Nubia Red Magic Mars чиқди: 10 ГБгача «оперативка»ли ўйинбоп смартфон!

Gaming Mode иловаси смартфоннинг созламаларини ўйинга мослаб ўзгартириш имконини беради. Бунинг учун унинг бош ойнасида шестерняча белгичасини босиб менюни очасиз. Шу ерда ўйин учун профилни созлаб: интернетни узиб, кирувчи қўнғироқ ва билдиришномаларни ўчириб, экран ёрқинлигини пасайтириб қўйиш мумкин.

Мазкур илова ёрдамида битта созламалар профилининг ўзини барча иловалар учун қўллаш ҳам мумкин, ҳар бир ўйин учун алоҳида созламалар профили ўрнатса ҳам бўлади. Ўйиндан чиққанингиздан сўнг Gaming Mode яна созламалардаги у билан боғлиқ ўзгаришларни бекор қилади.

Gaming Mode’нинг бепул версиясида функциялар бирмунча чекланган, шунингдек, пастки қисмида реклама ҳам чиқиб туради. Пуллисида эса қўнғироқларни блоклаш режимларини танлаш, контактларнинг «оқ» ва «қора» рўйхатларини созлаш мумкин. Бундан ташқари, у ўйнаётган пайтингизда сизга қўнғироқ қилиб туша олмаганларга SMS-хабар юбора олади ҳам.

Ўйин ишқибозлари ўзларининг Android-қурилмаларига Gaming Mode’ни мана бу ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Энг муваффақиятли мобил ўйин шу кунгача ярим миллиард доллар даромад келтирган

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!