«Гап Кўп» хизмати: тариф режангизни чексиз қўнғироқларгача кучайтиринг!

  •   DiMaX
  •  419
  •  10.06.2021 17:48

«Гап Кўп» хизмати: тариф режангизни чексиз қўнғироқларгача кучайтиринг!

Mobiuz уяли алоқа оператори яқинда барча тарифларида дақиқалар тўпламини оширган, абонент тўловларини эса ўзгаришсиз қолдирган эди. Компания энди абонентларга ўзаро ҳеч қандай чекловларсиз алоқа қилиш имконини берувчи «Гап Кўп» хизматини эълон қилди.

ЎҚИНГ: «Қўшимча!» акцияси: биттасини харид қилиб, иккинчисини бепул олинг!

Тариф режалари бўйича тармоқ ичида бепул гаплашиш шарти бўлмаган абонентлар ҳам ноёб «Гап Кўп» хизмати ёрдамида тармоқ ичида чексиз қўнғироқларни амалга оширишлари мумкин.

«Гап Кўп»га уланиш учун *166# USSD-кодини териш кифоя. Бир марталик фаоллаштириш нархи 10 минг сўмни ташкил қилади. Хизмат учун ортиқча харажатлар, хусусан, ойлик ёки кунлик абонент тўловлари йўқ. Абонент хизматдан бир неча йил ҳам фойдаланиши мумкин – у бунинг учун пул тўламайди. «Гап Кўп»ни фойдаланувчининг ўзи ўчириши мумкин, Шунингдек, у бошқа, ушбу хизматни қўллаб-қувватламайдиган тарифга ўтганда хизмат автоматик равишда ўчиши мумкин.

Ҳозирда «Гап Кўп»ни янги ва амалдаги абонентлар Моби 20, 25, 30+, «Ўқитувчи 1 ва 2» тариф режаларида ёқишлари мумкин. Бундан ташқари, хизмат 20 дан ортиқ бошқа тариф режаларида ҳам амал қилмоқда.

Ойлик абонент тўлови юқори бўлган тарифларга келсак, уларнинг шартлари тармоқ ичида ёки умуман бутун Ўзбекистон бўйлаб чексиз алоқани ўз ичига олади. Масалан, «Гап Йўқ», «Гап Йўқ Про», Моби 40, 50, 70, 90, уларнинг йиллик вариантларида тармоқ ичида чексиз қўнғироқлар аввалдан бор.

– «Гап Кўп» – бу оддий тариф режангизни «кучайтириш» имконини берадиган ижтимоий хизмат. Мобил алоқа учун ойига 30 минг сўмгача пул сарфлашга тайёр бўлган абонентларимиз учун у катта қулайликдир. Шу сабаб ушбу хизматимизга талаб катта. Абонентларга минимал тўлов эвазига чексиз вақт давомида чексиз алоқани тақдим этаётганимиздан хурсандмиз, – деди Mobiuz компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

ЎҚИНГ: Янги ҳамёнбоп тариф режаларини қарши олинг!