Гапирадиган кир ювиш машинаси: уй учун ноодатий яна 8 та гаджет

  •   Saroy
  •  1752
  •  30.09.2018 16:34

Гапирадиган кир ювиш машинаси: уй учун ноодатий яна 8 та гаджет

Hoover бренди AXI кир ювиш машинасини намойиш қилди. Машинага яқинлашишингиз билан суҳбатни бошласангиз бўлади: масалан куйлак, оқ футболка ёки кроссовкани қандай ювиш ҳақида. Машина аниқроқ савол беради (буюмнинг ранги, кирланиш даражаси, мотонинг тоифаси ва шунга ўхшаш нарсалар) ва ювишнинг энг мақбул бўлган циклини таклиф этади.

Бу ҳозирча протатип, савдога чиққунча унга ҳали анча ишлов бериш лозим.

Янги техниканинг сиғими стандарт ўлчамда, яъни   60 см. Қолаверса, энергияни жуда кам сарфлайди.

Кийим қуриткич машина

Ҳали унчалик оммалашмаган, лекин жуда фойдали. Уни ишлатиш, ҳоммомда арқон тортиш ёки алмисоқдан қолган тахлагични тахлаш керак бўлмайди.

Candy қуриткичи, чуқурлиги 46 см. Уни Берлиндаги IFA 2018 кўргазмасида  намойиш қилишганди. 14 см — бу тор ҳаммомда вазиятни анча тўғрилайди. 7 килогача юк олади. Қуритгич турли дастурга эга, жумладан жун буюмлар учун ҳам, шунингдек кирни дазмоллашдан шкафга илишгача тайёрлайди.

Panasonic эркаклар учун триммер-стайлер намойиш қилди

Эргономикаси ўзгарган — i-Shaper ER-GD60. Муҳандислар уни енгилроқ, ингичкароқ қилишди, қолаверса янги қурилма аввалгиларидан кескин фарқ қилади (сал-пал хавфли устарани эслатади).

Масалан сақол, ияк, мўйлов контурасига ишлов бераётганда оддий триммердан фойдаланганда юзнинг барча ҳудуди яхши кўринмайди, чунки аввал бунга триммернинг ўзи ҳалақит берарарди. С i-Shaper’да бундай муаммо бўлмаслиги керак.

Ҳозирча қурилманинг нархи аниқ эмас, лекин Буюк Британияда уни 100 фунт атрофида сотишаётгани ҳақида хабар тарқалган.

Иккита камераси ва иккита эшиги бор духовка

Samsung ўзининг Dual Cook технологиясини янада такомиллаштирди. Бунгача стандарт духовкада (иккита конвекцион шамоллатгич билан) ечиб олса бўладиган ажратгич бор эди, унда бир йўла икки хил овқат тайёрласа бўладиган, ҳар бири ўзининг дастури ва ҳарорат режими билан жуда паст иссиқ ўтказгичи бор эди.  Масалан балиқ ҳам пиширса бўларди, печенье ҳам тайёрласа бўлади, лекин ҳиди бир бириники билан аралашиб кетмайди.

Dual Cook Flex эса янада узоққа борадиган кўринади: энди эшиги ҳам тенг бўлинди. Дарвоқе,  фойдаланувчиларнинг талаби билан шундай бўлди, чунки бир вақтнинг ўзида қовурдоқ пишириш ва пишириқ пиширганда муаммо пайдо бўларди. Гўштнинг тайёр бўлиш даражасини билиш учун эшикни тўлиқ очишга тўғри келарди, бу эса пишириқ билан муаммони келтириб чиқарар эди.

Энди унинг фақат устки сегментини очиш мумкин, иккинчи духовка буни сезмайди ҳам.

Пиширадиган юза барчасини назоратда ушлайди

Бу техникани Siemens таклиф этмоқда. Бунинг учун идишнинг ҳолатини кузатиш технологиясига эга индукцион модель яратилди. Юза нафақат кастрюлнинг ҳаракатини қайд этади, балки ҳарорат созлагичини ҳам сақлаб туради. Яъни сиз кастрюлни юзанинг исталган томонига сурсангиз ҳам унинг тагидаги иссиқлик сақланиб қолаверади. Siemens’нинг янги қурилмасидаги яна бир янгилик, бу турли озиқ-овқат ва таом тайёрлаш учун маслаҳатларни бериш, авторецептлар ҳамда юқори малака билан тоам тайёрлаш технологияси.Термосуп + қайнатиш юзаси

Яна бир қизиқарли қайнаткич юзани AEG бренди намойиш қилди. Унда махсус кулинар ёрдамчи назарда тутилган, у нафақат бирор бир таомни (барча маълумот дисплейда) қандай тайёрлашни ўргатади, балки керак бўлса танланган таомни тайёрлашни бошлаш учун ўзига  керакли ҳароратни қўша оладиҲаммаси учун битта аккумулятор етади

Bosch Unlimited компаниясидан янги  чанг ютгич — бу вертикал симсиз моделлардир. Формати ҳозирда жуда бежирим кўринади, лекин уни инқилобий, деб бўлмайди. Бундай чанг юткичларга барча ўрганиб бўлган. Аммо немислар шу билан ҳам харидорларни ҳайратга солишнинг уддасидан чиқишди.  Улар шундай қилишдики, энди чанг ютгичдан ечиб олинган батарея Bosch электр асбобига (дрел, мих қоққич, арра ва бошқалар) ишлатиш мумкин.Ва аксинча,  Bosch  электрасбобларининг аккумуляторлари Unlimited маиший чангютгичларига тушади. Энг зўр томони, унда батареяни қувватлантиргич ҳам бор. Сиз чанг ютгичдан фойдаланаётган чоғингизда у ҳам қувват олиб туради.

Швабра 2.0

Пол ювиш — унча ҳам ёқимли иш эмас ва очиғи кўплар бу ишни умуман ёқтирмайди. Энди эса хурсанд қиладиган хабар. Немесларнинг машҳур Karcher компанияси симсиз FC 3 қурилмасини яратди. У пол ювишда жуда қўл келади. Қолаверса, ушбу асбоб шунчаки артмайди (масалан робот-чангюткичга ўхшаб) — унинг ёрдамида анчагина қалин кирни ҳам тозаласа  бўлади.

Ўз музлаткичингни йиғ

Liebherr MyStyle брендидан жуда қизиқарли технология. Яна бир машҳур немес ишлаб чиқарувчиси орзудаги музлаткичини таклиф этмоқда. Мобил илова ички жиҳозланишни танлайди. Токча, қути, ёритиш тури, қўшимча аксессуарлар (ҳаво тозалагич, камералар ва бошқалар), эшик ушлагичибуларнинг барчасини ўзингиз истаганингиздек танлаб олишингиз мумкин. Худди IKEA компаниясидаги каби.

Ташқи дизайнни бунданда қизиқарлироқ ясаса бўлади. Шу йилнинг апрель ойида немеслар ушбу технологияни Милан шаҳрида фақат минисовуткичлар учун намойиш қилганди, Энди уларни одатдаги икки камерали моделларга ҳам қўлласа бўлади.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!