Garmin учувчилар учун смарт-соатлар сериясини ишлаб чиқарди

  •   Saroy
  •  872
  •  19.07.2018 14:35

Garmin учувчилар учун смарт-соатлар сериясини ишлаб чиқарди

Garmin компанияси учувчилар ва парвоз ишқибозлари учун янги “ақлли” соатлар   линейкасини ишлаб чиқарди. Янги моделлар  D2 Delta PX, D2 Delta S ва D2 Delta, деб номланган. Янги қурилмалар аввалгиларидан қўшимча функциялар ва имкониятлари билан ажралиб туради.

Garmin D2 Delta PX модели қонни кислород билан тўйинтириш анализатори, титанли корпус билан таъминланди. Унинг диаметри 51 мм. Garmin D2 Delta S  айланаси 42 мм, қирмизи тилла рангда бўлиб, ремени чармдан. Garmin D2 Delta эса 47 мм айланага эга, унинг корпуси ҳам титандан ва кўк рангда. Унда ҳам ремен чармдан.

ЎҚИНГ:Tizen тўхтатилдими? Samsung ходимлари энди Wear OS ақлли соатларини тақиб юрибди

Янги  смарт-соатлар учлиги GPS-модулига эга бўлди. Уларни ҳам  Bluetooth-модули орқали Garmin’нинг турли ихтисослаштирилган гаджетларига уласа бўлади (навигаторларга, прибор панелларига ва бошқа қурилмаларга). Бундай ҳолатда соатда парвоз ҳақида жумладан: унинг баландлиги, курси, тезлиги, ҳаракат маршрути, ҳаво ҳарорати ва бошқа маълумотлар акс этади.  Garmin Pay симсиз тўлов тизими билан ишлаганда, бутунжаҳон авиация маълумотлар базасидан фойдаланиш мумкин. Смарт-соатнинг стандарт имкониятлари ўрнатилганда турли фаол ҳордиқ турларини назорат қилиш, қўнғироқ, SMS, эслатмаларни, ҳамда қадамларни ўлчаш имкониятлари пайдо бўлади.

ЎҚИНГ:Huawei смарт-соатга патент олди: симсиз қулоқчинга жой ҳам бор

 Garmin D2 Delta PX, D2 Delta S ва D2 Delta “ақлли” соатлари август ойида сотувга чиқади. D2 Delta S фойдаланувчилар учун  899 АҚШ долларига тушади. D2 Delta моделини  949 долларга баҳолашди, D2 Delta PX эса 1249 доллардан сотилмоқда.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!