“Гарри Поттер”даги сеҳрли сўзларни Google реалликка айлантирди

“Гарри Поттер”даги сеҳрли сўзларни Google реалликка айлантирди

“OK Google” овозли қидирув хизмати британиялик ёзувчи Жоан Роулингнинг “Гарри Поттер” китобидаги сеҳрли сўзларни реалликка айлантирмоқда.

Энди андроид системасида ишловчи самартфон эгалари телефондаги фонарчани ёқиши учун “OK Google” овозли қидирув хизматини ёқиб, “Люмос” сўзини айтиши кифоя.“Гарри Поттер” китобида қаҳрамон “Люмос” сўзини айтиб сеҳрли таёқчанинг учида кичик олов пайдо қилган эди. Фонарчани ўчириш учун эса “Нокс” сўзини қўллаш мумкин. Бу орқали телефон ёритгичи ўчирилади.

Агар смартфон фойдаланувчилари телефоннинг овозини ўчириб қўйиши керак бўлса, “Силенцио” сўзи орқали буйруқ берилади, у хизмат фақат андроид тизимидаги смартфонларда ишлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!