Gear IconX – Samsung компаниясидан симсиз наушник

Gear IconX – Samsung компаниясидан симсиз наушник

Смартфонга наушникни улаб мусиқа тинглаш вақтида наушникларнинг симлари доим ортиқчадай туюлади. Жанубий Кореялик шоввозлар шуни ҳам ечимини топишибди. Гаджетнинг номи – Gear IconX. Ундан нафақат мусиқа тинглашда, балки фитнес, саломатликни кузатиш, кўнғироқларга жавоб бериш учун ҳам фойдаланиш мумкин.
Гаджет қулоққа қулай жойлашади. Уни смартфонга Bluetooth орқали улаб, бир қатор юқорида айтиб ўтган мақсадларда ишлатса бўлади. Энг қизиғи, қурилманинг ўзида автоном 4 ГБ ҳажмидаги хотира мавжуд бўлиб, унга кўплаб аудио файлларни ёзиш мумкин. Бу, айниқса, фитнес машғулотлари пайтида смартфондан фойдаланмаган ҳолда мусиқа тинглаш имкониятини беради.
Ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида берилган маълумотларга кўра, гаджет Android 4.4 Kitkat версиясидан юқори платформа ва камида 1.5 ГБ тезкор хотирага эга бўлган смартфонларга уланади. Шунингдек, бошқа платформадаги смартфонларга эга бўлган фойдаланувчилар мусиқий файлларни USB кабел ёрдамида наушникка узатишлари мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!