Geekbench аниқлик киритди: Mi 11 энг зўрми, Mate 40 Pro’ми ёки Galaxy S21?

  •   DiMaX
  •  1827
  •  10.11.2020 13:05

Geekbench аниқлик киритди: Mi 11 энг зўрми, Mate 40 Pro’ми ёки Galaxy S21?

Октябрь охирларида янги Huawei Mate 40 смартфони тақдим этилган, шунингдек, янада илғор фотофлагманлар – Mate 40 Pro ҳамда Mate Pro+ ҳам намойиш қилинган эди. JD майдончаси орқали бу смартфонлар 11 сония ичидаёқ сотиб тугатилган ва Huawei бунинг шарафига дронлар ёрдамида шоу уюштирган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Бу янги флагман барчани «чангида қолдирди»! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил октябрь)

Huawei компаниясининг Kirin 9000 процессори базасидаги Mate 40 Pro смартфони Antutu сервисининг ўтган ойдаги рейтингида энг юқори ўринни забт этган. Бироқ тез орада унинг иккита рақиби – Samsung ҳамда Xiaomi ҳам ўзларининг энг кучли флагманларини намойиш этиши кутилмоқда. Хўш, улардан қай бири энг қудратли бўлиб чиқар экан?

Digital Chat Station никли инсайдер шунга аниқлик киритиш мақсадида ҳар учала флагманнинг бошқа бир нуфузли бенчмарк – Geekbench сервисидаги самарадорлик натижаларини келтирган. Уларга назар солишни эса хитойлик техногигантнинг аллақачон сотувга чиққан моделидан бошлаймиз:

Кўриб турганингиздек, Huawei Mate 40 Pro якка ядроли синовда 1001 балл олган, кўп ядроли имтиҳонда эса 3653 баллик натижа кўрсатган.

ЎҚИНГ: Бенчмаркда бу янги смартфон Xiaomi’нинг энг зўр суперфлагманини ҳам тор-мор этди!

«Хитойча Apple» ҳали намойиш қилмаган Xiaomi Mi 11 эса куни кечагина Geekbench’да синаб кўрилган ва бирйўла Snapdragon 875 чипсетининг сирларини ҳам фош этган эди.

Америкалик чипсознинг кутилаётган процессори асосидаги илк смартфон бўлиши кутилаётган ушбу девайс якка ядроли имтиҳонда 1105 балл, барча ядроларини ишлатганда эса 3512 балл тўплаган.

ЎҚИНГ: Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?

Ва ниҳоят, Samsung Galaxy S21 модели жанубий кореялик корпорациянинг янги – Exynos 2100 ёрдамида қуйидагича кўрсаткичларга эришган:

Юқоридаги натижаларни ўзаро таққослайдиган бўлсак, битта ядро ишттирокидаги текширув бўйича Snapdragon 875 процессори ғолиб, кўп ядроли синовда бўлса Kirin 9000 қўли баланд келмоқда.

Бироқ хитойликларнинг чипсети аллақачон смартфон билан бирга тақдим этилиб бўлгани, Qualcomm эса ҳали ўз ишланмасини якунига етказиб улгурмаганини ҳисобга олсак, америкаликлар вакили тақдимотдан кейин ҳар томонлама лидерликни қўлга олиши мумкин, дейди инсайдер. Exynos 21000 самарадорлигининг ўсишини прогноз қилиш қийин, лекин у биринчи ўринга чиқиши барибир даргумон.

ЎҚИНГ: iPhone 12’нинг «нозик жойи»га Samsung зарба бериши мумкин