Geekbench’да кейинги авлод – Snapdragon 8150 флагман процессорини текшириб кўришди!

  •   DiMaX
  •  648
  •  02.11.2018 10:24

Geekbench’да кейинги авлод – Snapdragon 8150 флагман процессорини текшириб кўришди!

Дунёдаги илк буклама смартфон жорий йилнинг 31 октябрида расман тақдим этилиб, 1 ноябрданоқ сотувга ҳам чиқди. 5G тармоғини қўллаб-қувватлашидан ташқари, яна бир муҳим жиҳати – у ҳали Qualcomm томонидан расман намойиш этиб ҳам улгурмаган Snapdragon 8150 чипида ишлайди.

ЎҚИНГ: Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)

Ушбу янги процессор ҳақида ҳозирча деярли ҳеч нима маълум эмасди, энди эса Geekbench сервисида уни текшириб кўришгани эвазига, айрим маълумотлар пайдо бўлди. Айтиш керакки, бу – ўши биринчи 5G-смартфон бўлган FlexPai эмас, балки Snapdragon 8150 чипига асосланган номаълум прототип қурилмадир.

Snapdragon 8150 чипи янги авлод Kryo ядроларига асосланади. Маълумотларга кўра, Qualcomm бунда одатдаги 4 + 4 ўрнига 2 + 2 + 4 кўринишидаги ядролар схемасини танлаган. Унинг асосий рақиби ҳисобланган 7 нанометрлик Kirin 980 чипсети ҳам худди шундай уч даражали дизайнга эга. Ундаги иккита ядро энг юқори самарадорлик учун қўлланса, иккитаси – доимий юкламалар учун, тўртта кичкина ядро эса – майдароқ вазифаларни бажариш учун ишлатилади.

Huawei ўзининг ушбу Kirin 980 чипини купертинолик гигантнинг Apple A12 процессоридан кучли, дея мақтанганди, аммо амалда...

ЎҚИНГ: Энг кучли процессорли энг илғор Android-смартфон ҳам тезкорликда iPhone XS’га бас келолмади!

Хулласи калом, америкалик чипсознинг Snapdragon 8150 процессори ўз «аждод»и бўлмиш Snapdragon 845 чипига қараганда юқори самарадорлик кўрсатган. Лекин у барибир хитойлик рақибининг Kirin 980 чипига ета олмаган ва, табиийки, Apple A12 процессорини «тахтдан ағдариш» ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади.

Мана, Snapdragon 8150 чипининг Geekbench’даги кўп ядроли ва якка ядроли синовларда кўрсатган натижалари қуйидагича:

Аммо шуни таъкидлаш муҳимки, булар – ҳали дастлабки натижалардир; бу тестларда Snapdragon 8150 максимал такт частотасида ишлатиб кўрилганлиги ҳам номаълум. Бундан ташқари, мазкур синовда Snapdragon чипсетининг асосий афзаллиги – Adreno график процессори фаолияти ҳам акс этмаган. Шундай экан, ушбу чипнинг самарадорлигини баҳолаш учун навбатдаги, конкрет смартфон моделида амалга оширилган тестларни кутишга тўғри келади.

Рақиблар эса кутиб турмайди – улардан бири аллақачон Apple A12 процессоридан ҳам бақувват чипини қўллай бошлаган...

ЎҚИНГ: Энг қудратли янги процессор Geekbench’да ўз кучини кўрсатди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!