Geekbench листинги Xiaomi Mi Note 10 ва Mi CC9 Pro'лар аслида битта смартфон эканлигини тасдиқлади

Geekbench листинги Xiaomi Mi Note 10 ва Mi CC9 Pro'лар аслида битта смартфон эканлигини тасдиқлади

Хиаоми 5 ноябрь куни Mi CC9 Pro смартфонини тақдим қилишга шай турибди. Тақдимотдан кун ўтиб эса Mi Note 10 тақдим қилинади. 

Беш камера модулига эга Mi CC9 Pro ва Mi Note 10'ларнинг асосий камераси 108 мегапикселли бўлади. 

Mi Note 10 Mi CC9 Pro'нинг глобал бозор учун рибренд талқини эканлиги тахмин қилинаётган эди ва Slashleaks сайтининг хабар беришича, Geekbench листингида бу маълумот тасдиқланди. Бенчмарк ҳар икки девайснинг техник жиҳатлари бир хил эканлигини кўрсатиб берди. Бироқ Note 10 6ГБ тезкор хотирада ишласа, хитойча талқинда оператив хотира 8ГБ бўлади. Лекин TENAA листингида кўрсатилишича, CC9 Pro икки хил: 6 ва 12ГБ лик версияда чиқарилади.

TENAA очиқлаган бошқа жиҳатлар қаторига (Snapdragon 730G дея тахмин қилинаётган) 2.2GHz'ли саккиз ядродан иборат процессор, 6.47 дюймли Full HD+ OLED дисплей панели, экраности бармоқ изи сканери ва 32 мегапикселли селфи камералар киради.

Қурилманинг доимий хотира сиғими уч хил ҳажмда: 64ГБ, 128ГБ ва 256ГБ бўлади. 5 260 мА/соатли аккумулятор эса 30 ваттда зарядлашни қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi CC9 Pro "томчи" камерали бўлади (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!