Geekbench сервисида кутилмаган Xiaomi Mi 10i қўлга тушди!

  •   DiMaX
  •  951
  •  11.12.2020 18:12

Geekbench сервисида кутилмаган Xiaomi Mi 10i қўлга тушди!

Ҳозирда барча Xiaomi фанатларининг эътибори навбатдаги флагманлар — Mi 11 ва Mi 11 Pro моделларига қаратилган. Лекин компания ундан аввал Xiaomi Mi 10 туркумида яна битта смартфон тайёрлабди!

ЎҚИНГ: ТОП-10: Нархини энг секин йўқотадиган смартфонлар (2020 йил рейтинги)

Xiaomi Mi 10i смартфони аллақачон M2007J17I модел рақами остида Geekbench сервисида текшириб кўрилди – демак, унинг тақдимоти яқин. Бенчмаркнинг кўрсатишича, қурилма 1,8 ГГц.лик частотада ишловчи Qualcomm процессорига эга; афтидан, бу Snapdragon 750G бўлса керак.

Бу гаджет 8 гигабайтлик тезкор хотирага эга бўлиб, Android 10 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Унинг бенчмаркдаги самарадорлик кўрсаткичларига келсак, якка ядроли синовда 652 балл, кўп ядроли имтиҳонда эса 2004 балл олган:

Смартфоннинг модел рақами билан бирга, Geekbench сервисининг маълумотлар базасида унинг кодли номи – gauguinpro ҳам кўрсатилган. Шундан келиб чиқадики, бу аслида буткул янги модел бўлмасдан, яқинда Redmi Note 9 Pro 5G номи билан Хитойда тақдим этилган смартфоннинг ребрендинг қилинган – Mi бренди остида жаҳон бозорига тайёрланган версиясидир.

Ўтган ҳафтада Ҳиндистон регуляторининг маълумотлар базасида ҳам Xiaomi Mi 10i модели пайдо бўлган эди. Лекин ушбу мамлакатда ундан ҳам олдин Redmi 9 Power русумли смартфон намойиш этилади ва компания уни «Энергетик монстр» ёки «Қувват монстри» дея мақтамоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi айтадиям, қайтадиям: тўртта Redmi смартфонига MIUI 12 келмайдиган бўлди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.