Geekbench яна бир арзон смартфон – Galaxy A02s моделини ошкор этди

  •   DiMaX
  •  510
  •  26.10.2020 12:18

Geekbench яна бир арзон смартфон – Galaxy A02s моделини ошкор этди

Samsung компаниясининг иккита янги смартфони яқинда «қўлга тушган» эди. Galaxy A02 ҳамда Galaxy M02 номли бу иккита қурилма аслида битта смартфоннинг турли ҳудудларга мўлжалланган вариантлари бўляпти. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Тез орада чиқадиган Galaxy M02 арзон смартфони хусусиятларини Geekbench фош қилди

Бу иккаласидан ташқари, Samsung яна битта – Galaxy A02s рксумли смартфонини ҳам тақдимотга тайёрлаяпти. Bluetooth SIG сертификация сайтида у Samsung SM-A025G модел рақами билан рўйхатга олингани куни кеча аниқланган эди, энди эса уни Geekbench’да ҳам текшириб кўришди.

Ушбу қурилма якка ядроли имтиҳонда 756 балл, барча ядроларини ишлатиб текширганда эса 3934 балл олган:

Бенчмарк маълумотлар базасида акс этишича, Samsung Galaxy A02s модели 3 гигабайтлик тезкор хотирага ҳамда Android 10 операцион тизимига эга. Унинг процессори қайси эканлиги айтилмаган, бироқ таркибидаги график чип моделига ва тест натижаларига қараганда, бу саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 450 бўлса керак.

Табиийки, бунақа техник кўрсаткичларга эга смартфоннинг нархи ҳам 100–120 доллар атрофида бўлади. Galaxy A02s дизайни ва тақдимот вақти ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Биринчи «жонли» сурат Galaxy S21 камерасининг жойлашувини кўрсатди!