Geekebench тасдиқлади: Samsung ҳатто «арзон» флагманига ҳам Snapdragon 888 чипсетини ўрнатяпти!

  •   DiMaX
  •  588
  •  22.05.2021 12:02

Geekebench тасдиқлади: Samsung ҳатто «арзон» флагманига ҳам Snapdragon 888 чипсетини ўрнатяпти!

Samsung компанияси бу йилги флагманларининг арзонлаштирилган версиясини қачон оммавий ишлаб чиқара бошлаши ва намойиш вақти айтилган. Шунингдек, Galaxy S21 FE (ёки Galaxy S21 Fan Edition) номли ушбу қурилма аввалроқ сурати билан ишлаб чиқарувчининг сайтига ҳам чиққан эди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865 чипли смартфон 485 доллардан: Galaxy S20 FE янги версияда сотувга чиқди

Куни кеча Geekbench сервисида SM-G990B каталог рақами остидаги Galaxy S21 FE смартфони текшириб кўрилган. Бенчмарк маълумотлар базасида қолган қайдлар унинг муҳим жиҳатини фош этди: гарчи арзонлаштирилган флагман бўлса-да, Samsung унда ҳозирги замоннинг энг кучли Android-процессори – Snapdragon 888 чипсетини қўллаяпти!

Ҳамёнбоп флагман ушбу бенчмаркдаги якка ядроли синовда 381 балл, барча ядролари иштирокидаги тестда эса 1917 баллик натижа кўрсатган. Шунингдек, унинг тезкор хотираси ҳажми 6 гигабайтга тенг – афтидан, бу базавий конфигурациядаги варианти бўлса керак.

Samsung Galaxy S21 Fan Edition моделининг Exynos 2100 процессорли варианти ҳам бўладими ёки йўқми – буниси ҳозирча номаълум. Лекин унинг бошқа бир версияси ҳам бўлади...

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп флагман – Galaxy S21 FE икки хилда чиқади: 4G-версияси янада арзон!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!