Гей-тарғиботи, руҳий хуружлар авж олаётгани боис Instagram’ни тақиқлаш таклиф қилинди

Гей-тарғиботи, руҳий хуружлар авж олаётгани боис Instagram’ни тақиқлаш таклиф қилинди

Россиянинг «Таксимета» компанияси Москва судига мурожаат қилиб, Россия коммуникациялар назорати идораси томонидан Instagram ижтимоий тармоғининг ёпиб қўйилишини талаб қилди. Компания фикрига кўра, сўнгги вақтларда бу тармоқ фойдаланувчиларнинг руҳиятига жуда қаттиқ таҳдид ўтказмоқда. Бу тўғрида суд тизими ва жараёнларини ёритувчи Россия суд маълумоти ва ҳуқуқи агентлиги эълон қилган.

“Бадавлат одамларнинг ўзининг шоҳона ҳаётини кўз-кўз қилаётгани бошқаларнинг руҳиятига нисбатан ҳужумга ўхшайди. Оддий одамлар бундай суратларни кўриб, тушкунликка тушадилар ва ўзларини ёлғиз ҳис қиладилар. Ҳаттоки, ўсмирлар ўзларидан кўпроқ “like” йиғаётган тенгдошларига нисбатан ҳам ғаразли кайфиятда улғаймоқдалар”, — дейди даъвогар.

Шунингдек, ҳужжатда Instagram ёшларнинг онгини заҳарлаб, йигитлар ўртасида бир жинсли интим алоқаларни ўрнатишни тарғиб қилаётгани баён этилган.

«Одамлар йиғаётган лайк ва фолловерларини кузатиб яшаш билан банд. Руҳи ожиз ва дунёқараши паст одамлар эса реал ҳаётдан кўра, Instagram’да кўпроқ яшамоқдалар».

Даъво аризасида Instagram учун ноанъанавий селфи олиш мусобақасида одамларнинг ҳаётдан кўз юмаётгани, ижтимоий тармоқнинг ақлни пасайтириши, стрессга сабаб бўлиши ёзилган. Суд жараёни якунланиши билан натижани сизга маълум қиламиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!