Геймерлар пойга симуляторида янги рекорд ўрнатишди

Геймерлар пойга симуляторида янги рекорд ўрнатишди

Буюк Британия, Франция, Германия, Италия ва Испаниядан бўлган бешта профессионал геймер пойга симуляторида “энг узоқ вақт” ўйин ўйнаш орқали Гиннеснинг рекордлар китобига киришди. Улар Forza Motorsport 6 симуляторидаги Сарте трассасини Ford GT  купесида босиб ўтишган. Жами юрилган масофа  41 004 виртуал километрни ташкил қилди.

Виртуал ўйин 48 соат 29 дақиқа 21 сония давом этган. Бу айнан мана шу дисциплинадаги аввалги рекорддан 28 дақиқага кўп. Ўйин давомида иштирокчилар 32 та энергетик ичимлик, 146 шиша сув, 47 шиша газланган сув ичишган, тахминан 3 кг атрофида турли ширинликлар истеъмол қилишган.

Ҳар бир иштирокчи Ford GT купесида ўртача 9 соатдан вақт сарфлаб, 603 та айланани босиб ўтган.

Ford Chip Ganassi Racing жамоасининг пилоти Штефан Мюкке мазкур виртуаль пойгага юқори баҳо берган. “Улар жуда оғир ишни амалга оширишди. Бундай пойга худди Ла-Мандаги ҳақиқий пойга сингари кучли концентрация, ҳар бир деталга эътибор ва чидамни талаб қилади. Геймердар биздан кўра икки карра кўп вақтни штурвалда ўтказишди”, — дейди Мюкке.

Эслатиб ўтамиз, шу йил Ла Манда ўтказилган 24 соатли марафонда Ford GT купесида ҳаракатланган АҚШ жамоаси LM GTE Pro таснифида ғалабага эришган эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!