Genesis нақ 3281 та дронли шоу билан жаҳон рекордини ўрнатди (видео)

  •   DiMaX
  •  240
  •  06.04.2021 16:08

Genesis нақ 3281 та дронли шоу билан жаҳон рекордини ўрнатди (видео)

Учувчисиз учиш аппаратлари бугунги кунда жамоатчилик эътиборини ўз маҳсулотларига қаратишни истаган инсонлар ва компанияларнинг муҳим воситасига айланмоқда. Hyundai компаниясига тегишли Genesis бренди Хитой бозорига чиқишини тантанали шоуга айлантиришга қарор қилди, деб ёзади Daryo.

ЎҚИНГ: Тошкентда чегарадан дрон ёрдамида ўтказилган «Макаров» тўппончаси харидорлари ушланди (видео)

Genesis компанияси 29 март куни Шанхайда 3281 та дрондан фойдаланиб, ҳавода ўз логотипи ва бошқа тасвирларни ҳосил қилган ҳолда Гиннес рекордини ўрнатди.

Бундан олдинги рекорд 2020 йилнинг сентябрида Shenzhen Damoda Intelligent Control Technology компанияси томонидан 3051 та дрон ёрдамида ўрнатилган эди. Бу орқа компания Россияда 2200 та дрон ёрдамида ўрнатилган рекордни янгилаганди.

Дронлар иштирокидаги бу каби шоуларда учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари одатда дастурий таъминот ёрдамида маълум бир шаклни ҳосил қилади, масалан, логотипларни.

Аввалроқ Кiа компанияси расман логотипини ўзгартирганини намойиш этиш учун Инчон шаҳри осмонига рекорд миқдорда «пиротехник дронлар»ни учирган эди.

ЎҚИНГ: ДХХ ушлаган дрон чегарадан нима олиб ўтаётган эди?