Geotel A1 – ҳимояланган корпус + Android 7.0 Nougat

Geotel A1 – ҳимояланган корпус + Android 7.0 Nougat

Geotel  компанияси арзон смартфонлар таснифига кирадиган ҳимояланган корпусга эга янги Geotel A1 смартфонини тақдим қилди. Энг ажабланарлиси, ушбу модель  Android 7.0 Nougat дастурида ишлайди.

Geotel A1 бир кристалли MT6580M процессори,  1 Гб тезкор хотира ва 8 ГБ доимий хотира биалн таъминланган. Экраннинг диагонали 4,5 дюйм, аниқлиги 960х540 пиксель.

8 Мпли сенсор асосий камера вазифасини бажаради, олд камеранинг аниқлиги 2 Мп. Батарея сиғими 3400 мА/соат, бу эса смартфондан бир суткадан кўпроқ фойдаланиш имкониятини беради.

Қурилманинг корпуси IP67 стадарти бўйича сув ва чангдан ҳимояланган.

Қурилма шу ойда сотувга чиқади. Нархи 100 доллар атрофида бўлиши маълум қилинган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!