Германия: «Учинчи жаҳон уруши кибермаконда бўлади, иштирокчилар ҳам маълум»

  •   DiMaX
  •  1041
  •  21.05.2021 16:21

Германия: «Учинчи жаҳон уруши кибермаконда бўлади, иштирокчилар ҳам маълум»

Учинчи жаҳон уруши пайтида махфий қўшинларнинг тўқнашуви юз беради. Дунё танклар ва артиллерия иштирокидаги жангларсиз кураш олиб боради. Бу ҳақда Германия Баден-Вюртемберг федерал ери собиқ бош вазири, Рақамли иқтисодиёт масалалари бўйича Европа собиқ комиссари Гюнтер Эттингер Handelsblatt газетасига маълум қилган, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Тарихда биринчи бор: Исроил киберҳужумга авиазарба билан жавоб берди!

У охирги бир неча йил давомида дунёда бир қанча катта-катта киберҳужумлар содир бўлганлигини ёдга солди. 2015 йилда хакерлар Германия канцлери Aнгела Меркелнинг компьютерини бузиб киришди. Бундан ташқари, Ирландия соғлиқни сақлаш тизими, АҚШдаги Colonial Pipeline ва Solarwinds компаниялари, шунингдек, Aмерика ва Германиядаги давлат идораларига ҳужумлар содир бўлган. Эттингернинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси ортида Россиядан келган хакерлар ва разведка агентлари турибди.

Унинг айтишича, учинчи жаҳон уруши ҳақида бир нарса аниқ — у кибер-маконда юз беради. Собиқ бош вазир, шунингдек, сайёрамизнинг энг йирик кибер кучлари рўйхатини тузиб чиқди. Унинг таркибига Россия, AҚШ, Хитой, Исроил ва Эрон киради.

Германия кибер мудофаага эътибор қаратиши керак. Чунки мамлакат аллақачон рақибларидан анча орқада қолиб кетган. Европа Иттифоқи 2021 йилдан 2027 йилгача бўлган даврда кибер-бўшлиқда ҳимояланиш учун атиги бир ярим миллиард евро ажратди, бу 27 аъзо давлат учун йилига 230 миллион евро ёки ҳар бир мамлакат учун ўн миллион еврони ташкил этади, деб ёзади Эттингер.

ЎҚИНГ: Технология олами: 2021 йилда бизни нималар кутмоқда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!