Германияда ҳайдовчисиз трамвай илк синовдан муваффақиятли ўтди (+видео)

  •   DiMaX
  •  370
  •  21.09.2018 11:26

Германияда ҳайдовчисиз трамвай илк синовдан муваффақиятли ўтди (+видео)

Бугунги кунда ҳайдовчисиз бошқариладиган «ақлли» транспорт воситалари устида ишлар кетмоқда. Аммо уларнинг аксарияти енгил машиналар, электрокарлар билан боғлиқ лойиҳалардир.

ЎҚИНГ: Яндекс Москва кўчаларига ҳайдовчисиз машиналарни чиқаради

Турли электроника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Siemens компанияси эса Германиядаги йўловчи транспорти оператори – ViP Verkehrsbetrieb Potsdam билан ҳамкорликда жиддийроқ ишга қўл урган. Улар биргаликда йўлга қўйган автоном – ҳайдовчисиз трамвай лойиҳаси ўз меваларини бера бошлади.

Янгича жамоат транспорти воситаси куни кеча Потсдам ҳудудидаги амалдаги трамвай йўналишларидан бирида синаб кўрилди. Оператор хабарига кўра, пилотсиз трамвайнинг илк синов ишлари муваффақиятли ўтган. У реал йўл ҳаракати шароитларида 6 километрлик йўналишдаги қатновни амалга оширган. Ҳар эҳтимолга қарши, синов жараёнида кабинада ҳайдовчи ҳам бўлган, аммо унинг аралашувига эҳтиёж туғилмаган.

Мана, уни қуйидаги лавҳада томоша қилишингиз мумкин:

Ҳайдовчисиз трамвай Combino таркиби асосида тайёрланган бўлиб, пилотсиз автомобилларда қўлланилувчи радар, датчик ва камералар билан жиҳозланган. Ушбу транспорт воситаси светофорлар сигналини тушуниши, керакли бекатларда тўхташи ҳамда барча йўловчилар салонга кириб олгунларича кутиб туриши кўзда тутилган.

Автоном транспорт воситасининг синовлари октябрнинг бошида якунига етади. Агарда тестлардан муваффақиятли ўта олса, ҳайдовчисиз трамвай 2019 йилдан Потсдамдаги йўналишларда қатнай бошлайди.

"Xавфсиз шаҳар" қуришда Ўзбекистоннинг биринчи йирик ҳамкори маълум бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!