Геймер афсонавий ўйиннинг замонавий ремейкини ясади ва бу жараённи видеода кўрсатиб берди!

  •   DiMaX
  •  833
  •  21.06.2021 12:51

Геймер афсонавий ўйиннинг замонавий ремейкини ясади ва бу жараённи видеода кўрсатиб берди!

2016 йилги статистикага кўра, Андроид-қурилмалар фойдаланувчилари ўз вақтларининг 21 фоизини ўйин (асосан Angry Birds) ўйнашга сарфлашган экан. Мазкур лойиҳа 2017 йилнинг энг оммабоп ва энг қизиқарли бепул Android-ўйинлари рўйхатига ҳам кирган. Ҳаттоки 2019 йилга келиб ҳам Google наздидаги энг зўр Android-ўйинлар рейтингида шу ўйин бўлган.

ЎҚИНГ: Афсонавий Angry Birds ўйини реал ҳаётга ўтмоқда

YouTube видеохостингидаги Fat Dino никли канал эгаси Angry Birds ўйинининг биринчи ремейкини яратишга қарор қилди. Ҳаваскор буни нафақат якка ўзи уддалади, балки ўйин яратиш жараёнини ҳам томошабинларга намойиш этиб, тайёр бўлгач ўйнаб кўрсатиб берди!

Angry Birds ремейкини яратиш учун ҳаваскор худди профессионал геймдизайнерлар каби иш тутган, жараённинг барча босқичларида Unreal Engine 4 движогидан фойдаланган.

ЎҚИНГ: Исталган сайтдан ўзингиз веб-илова ясашингиз мумкин!

Ҳаваскор дастлаб текшириб кўриш учун ўйиннинг прототипини ясаган ва ҳаммаси ишлаётганига ишонч ҳосил қилган. Кейин эса камерани созлаган, интерфейс қўшган, сўнгра барча бадиий қисмини қўлда яратган.

Геймер шундан сўнг ўйинга тўқнашувлар, бузилишлар эффектларини, турли қушларнинг махсус қобилиятларини, анимациялар ва бошқаларни қўшган. Натижада эса сифатига кўра оригинал Angry Birds’дан асло қолишмайдиган, ҳатто графикаси уникидан юқори бўлган тўлақонли ўйин юзага келган.

Мазкур ролик шуниси билан ҳам аҳамиятлики, у миллион марталаб кўчирилиб олинадиган ўйинни ҳам биргина киши ярата олиши мумкинлигини кўрсатиб берган. Хўш, сиз ҳам бир уриниб кўрмайсизми?

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?