Геймер лавозимида иш бор – маоши йилига 41 минг доллар!

  •   DiMaX
  •  1754
  •  28.01.2021 11:53

Геймер лавозимида иш бор – маоши йилига 41 минг доллар!

Эсингизда бўлса, Opera браузери шунчаки икки ҳафта интернет кавлаб ўтириш учун 8000 евро миқдорида маош белгилаб, ишга чақирган эди. OPSYS компанияси эса янада ғалати вакансия эълон қилди – уларга геймер керак экан!

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Буюк Британия компанияси бўлган OPSYS компьютерлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Расмий сайтидаги эълонга кўра, у ўз компьютерларида турли ўйинларни ўйнаб синаб кўрадиган ўйинчини ишга олмоқчи. Қизиғи – талабгордан бунда иш стажи сўралмайди.

OPSYS компанияси эълонига қараганда, вакансия «фойдаланувчи тажрибаси» бўлимига раҳбар лавозимига очилган. Талабгорларни танлов асосида олишади ва йилига 30 000 фунт стерлинг ваъда қилишяпти. Бу сумма тахминан 41 000 АҚШ долларига тўғри келади.

Компания таъкидлашича, уларга якка геймер керак, яъни шерикликда ўйнаш тақиқланган. Ушбу вакансияга қизиқувчилар номзодларга қўйиладиган талаблар билан мана бу ҳавола орқали танишиб чиқишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Яхши ишга кирмоқчимисиз?