Геймерлар яхши кўрадиган Black Shark смартфони жуда аломат чиқиб қолди:

  •   Saroy
  •  2345
  •  05.07.2018 11:01

Геймерлар яхши кўрадиган Black Shark смартфони жуда аломат чиқиб қолди:

AnTuTu дастурчилари июнь ойининг энг самарали ишлайдиган  ўнта Android-смартфонини аниқлашди.

Лидерлар ўрин алмашди

Агар ўтган ойда биринчи ўринни OnePlus 6 эгаллаган бўлса, энди апрель ойида лидер бўлган Xiaomi Black Shark 287 000 балл олиб яна биринчи бўлди. Иккинчи ўрин Vivo Nex (284 000 баллов) брендига насиб этди. Ўтган ойнинг карвонбошиси OnePlus 6 бу сафар учунчи ўрин (282 000 баллов) билан  кифояланадиган бўлди.

Шунингдек, кучли ўнликдан Xiaomi Mi 8, Smartisan Nut R1, Samsung Galaxy S9+, Xiaomi Mi MIX 2s, Samsung Galaxy S9, Sony Xpria Z2 ва Nubia Red Magic смартфонлари жой олишди.

ЎҚИНГ:Qualcomm сўнъий онг билан таъминланган чипларини намойиш этди

Фақат Snapdragon

Шуниси ажабланарлики, кучли ўнликка кирган смартфонларнинг ҳаммаси   Qualcomm Snapdragon процессорларида ишлайди. Kirin 970 чипида ишлаётган Huawei модели топ ўнликни тарк этди.

Шу билан бирга, ўнта смартфоннинг тўққизтаси Snapdragon 845 да ишлайди, фақат Nubia Red Magic Snapdragon 835 процессорига эга, у энг кучлиларнинг ўнинчиси бўлди.

ЎҚИНГ:Meizu 16 ва 16 Plus: нархлар флагманчасига бўлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.