Геймерларнинг севимли қурилмаси: PlayStation 4 тавсифи билан танишинг!

Геймерларнинг севимли қурилмаси: PlayStation 4 тавсифи билан танишинг!

Бошқа тизимлардек ўта кучли бўлмаса-да, ўзининг кўп ва кенг турдаги ўйинлар кутубхонаси билан PlayStation 4 ҳали ҳам энг машҳур ўйин консолларидан бири саналади.

Техник жиҳатлари

Асосий процессори:
▪︎Частотаси: ўртача 1.6 GHz (максимал частота имконияти 2.75 GHz);
▪︎Умумий L2 кеш: 2 х МБ.

•График процессори:
▪︎AMD кейинги авлод Radeon асосидаги график процессори;
▪︎Ядролари сони: 8;
▪︎Хотира: 8GB GDDR5;
▪︎Частотаси: 5500 MHz.

•Тизим хотирасининг ўтказиш имконияти: 176.0 ГБ/с
•Хотира сиғими: 500ГБ, 5200 RPM, қаттиқ диск
•Вазни: ўртача 2.8 кг.
•BD/DVD-драйв: BD х 6CAV, DVD x 8 CAV, Blu-ray ва DVD-плейбек, аудио CD қўллаб-қувватланмайди
•Маълумотларни киритиш/чиқариш: иккита ўта тезкор USBx (USB 3.0) порти, битта аукс порти
•Боғланиш турлари: битта Ethernet порти, IEEE 802.11b/g/n (2.4GHz), Bluetooth 2.1+EDR
•Қадоқдаги компонентлар: PlayStation 4 тизими, симсиз контролер (DualShock 4), моно-қулоқчин, ўзгарувчан ток қувватлагичи, HDMI кабели, USB кабель

•Нархи: 4 955 000 сўм (сотиб олиш)

Умумий баҳо

PS4 ўзининг нафис дизайни, аъло даражадаги контролери ва энг муҳими, тоифасининг энг зўр ўйинлар базаси билан Xbox One'ни ер тишлатиб,
Sony'га ҳозирги авлод ўйин консолларининг ярмига эгалик қилиш имконини яратди. Бугунга келиб, нисбатан кучлироқ тизимлардан ортда қолса-да, PlayStation 4 ўзининг бой ўйинлар базаси билан мақтана олади. Қисқа қилиб айтганда, 1080p ўйинлар ўйнашни хоҳловчилар учун PS4 ҳали ҳам ажойиб танловдир.

Sony PlayStation 3 консолидан чиқарган сабоқлари ҳамда Microsoft Xbox One'ни яхши тақдимот қилолмагани боис PS4 ушбу авлодда доминанталик қилмоқда. Охирги олти йилдан буён Microsoft Sony'га етиб олишга ҳаракат қилаётган бўлса, PS4 кучайгандан кучайиб бормқода.

Sony ақл билан ташланган қадамлари, айни вақтида чиқарилган контентлари (масалан, Call of Duty учун Activision билан ҳимояланган контентлар) ва эксклюзив номли бир қатор консолли ўйинлари (масалан, "Ўргимчак одам" каби) билан етакчиликни эгаллаб турибди. PS4, ҳатто 2019 йилда ҳам, Rage 2, Sekiro Shadows Die Twice ва Tom Clancy's The Division 2 каби ўйинлар ўйнаш учун муносиб консол бўлиб қолмоқда.

Ваҳоланки, охирги бир неча йиллардан буён Xbox One S, PS4 Pro ва Xbox One X'лар мусобақага киришиши билан уникал жиҳати бўлмаган PS4 етакчиликни бироз қўлдан бериб қўйди. Шундай бўлса ҳам, PS4 кучли ва кўп функцияли консол саналиб, PlayStation оиласининг сўнгги авлод вакилларига қараганда бирозгина ортда қолади холос.

PS4'да бошқа консоллардаги барча ўйинлар бор, у билан ўйин ўйнаш амалиётингиз ҳам ажойиб кечади. Агар телевизорингиз 4K тасвирларни қўллаб-қувватламаса, лекин барибир кучли консол сотиб олишни хоҳласангиз, сиз учун айни мос консол бу — PS4'дир.

Ҳажми ва корпуси

Sony PS4 кучли ўйинлар учун мўлжалланган; ўта катта ҳажмга эга бўлмаган ва нафис кўринишли ўйин консоли бўлиб, 275 х 53 х 305 мм ўлчамга эга, 2.8 кг тош босади. Бу билан эса PS3 ва ундан кейинги PS3 Slim'лардан кўра ихчам ва енгилроқ. Дизайн борасида PS4'нинг Xbox One'ни йўлда қолдиришига шубҳа йўқ.

Қора монолит рангли футурустик кўринишга эга консолнинг барча портлари орқа томонда жойлаштирилган.

Телевизор остига ёки ёнига ўрнатасизми; горизоналига ёки вертикал жойлаштирасизми, ҳар қандай позицияда ҳам қурилма хонанинг умумий кўринишини бузмайди. Таққослаш учун, Xbox One юзага фақат горизонталига ўрнашади.

Орқа томонда жойлашган барча улагичлар рақамли бўлиб, PlayStation Camera учун аукс (aux) порти, симли интернет учун Ethernet порти, телевизор билан алоқа учун HDMI порти мавжуд.

Олд томонда симсиз контролерларни қувватлаш учун алоҳида иккита USB 3.0 порти бор. Улардан юқорида диск порти (6 х Blu-ray, 8 х DVD) нинг икки томонида дискни чиқариш ва қувват тугмалари жойлашган. Консолда боғланиш турларидан Wi-Fi ва Bluetooth бор; контролерлар Bluetooth орақли қурилма билан синхронлаштирилади.

Саккиз ядроли Jaguar x86-64 кучли процессори ва 1.84 TFLOPS AMD Radeon график процессори ўрнатилган бўлишига қарамай, консолнинг ички "органлари" ҳозирги авлод бошқа қурилмаларига нисбатан анча шовқинсиз ишлайди. Бу билан бутунлай шовқинсиз демоқчи эмасмиз, балки ўйинлар юкланаётганда ва юклаб бўлинганда ҳам қурилма жуда кучсиз товуш чиқаради.

Контролер

PS4'ни сотиб олганингизда қутида битта DualShock 4 бўлади, лекин ҳар бири $60 турувчи яна учта контролер сотиб олишингиз ҳам мумкин (консолга жами 4 та контролер улаш мумкин). DualShock 4 олдинги авлод контролерига қараганда анча такомиллаштирилган; умуман олганда, PlayStation'нинг энг яхши ўйин пади, дейиш ҳам хато бўлмайди. PS4'нинг контролери осонликча шикастланмайди ва айни дамда DualShock 3'га қараганда бироз оғирроқ.

Тугмалар қаторига эса аналогли иккита бошқарув таёқчаси, ҳар икки томондан жой олган ўқ отиш тугмаси ва буфер, тўртта турли шаклдаги ҳаракатланиш тугмалари киради. Бир жуфт бошқарув таёқчаси PS3'дагидан қаттиқроқ (бунга мослашишга бироз вақт керак бўлади), бу эса ҳаракатлар аниқроқ чиқишини таъминлайди.

Авваллари бўлган Танлаш ва Бошлаш тугмалари ўрнига бир қанча янги функциялар қўшилган. Биринчиси, "Опциялар" номли суррогат пауза тугмаси бўлиб, асосий интерфейсда контекст маълумотини кўрсатади, менюдан эса элементларни ўчириш вазифасини бажаради.

Қарама-қарши томонда жойлашган "Улашиш" тугмаси билан ижтимоий тармоқларга ўйинларингиз скриншоти ёки видео ёзувини қўйишингиз мумкин бўлади. Аккаунт яратсангиз эса, ҳаттоки, ўйнаётган ўйинларингизни жонли эфирга чиқаришингиз ҳам мумкин (стриминг). Тугмани бир марта боссангиз, скриншот олинади ва ўйиннинг охирги 15 дақиқадаги қисми қаттиқ дискка сақланади, кейин эса улашиш ойнаси очилади. Тугмани узоқроқ босиб туриш билан эса ўйин амалиёти хотирага ёзила бошлайди.

Олинган скриншотлар ҳажми 250Кб атрофида бўлса, видеолар 792МБ ҳажмга эга бўлади; истасангиз, уларни Facebook ёки Twitter'да дўстларингиз билан улашишингиз мумкин бўлади. Бироқ скриншот ва видеоларни ташқи хотира қурилмасига кўчириб олишнинг имкони йўқ. Яна уларни таҳрирлай олмайсиз ҳам; Xbox One'да эса Upload Studio орқали бунинг имкони бор.

Агар ўйинингизни стрим қилмоқчи бўлсангиз, Twitch ва Ustream'лардан бирини танлаб, бу сайтларда аккаунт яратасиз. Ёки YouTube'да ҳам жонли эфирга чиқарсангиз бўлади.

Контролернинг аккумулятор қуввати 7 соатга етади. Бу DualShock 3'га қарганда нисбатан кам, лекин қўшилган янги функцияларни инобатга олиб бунга кўз юмиш мумкин. DualShock 4 micro-USB ёки USB кабеллар орқали қувват олади.

Хулоса

PlayStation 4 ҳамёнбоп нархдаги тезкор, чиройли дизайнга эга ва кучли ўйин консоли ҳисобланади. Унинг контролери олдинги авлод PS'ларига қараганда анчайин такомиллашган; ўйинлар омборидан турли кўринишлардаги ўйинларни юклаб олишингиз мумкин.

Sony'дагилар PS4'да бор эътиборни ўйин, ўйин ва яна ўйинга қаратмасдан, консолга мультимедиа элементларини ҳам қўшганлиги сабаб Netflix ва Demand 5 стриминг иловалари ҳам қўллаб-қувватланади. Бу эса қурилмани худди ақлли телевизорга айлантиради.

Шунингдек, PS Vita Масофадан ўйнаш (консолнинг бутун бошли интерфейси ва ўйин бошқа қурилмангизга Wi-Fi орқали узатилади) функцияси ҳеч қандай Xbox'да мавжуд эмас.

Янги ва кучлироқ консоллар, масалан, PS4 Pro'лар ҳам сотувда мавжуд бўлса-да, PS4'нинг шуҳрати камайган эмас. Қаҳрамонимиз 1080p ўйинлар геймерлари учун энг яхши ҳамёнбоп танлов бўлиб қолмоқда.

ЎҚИНГ: Премиум маҳсулотлар ишқибозлари учун Lenovo тақдим этади: ThinkPad T480 (тўлиқ тавсиф)

Хулоса

8.7балл

Кучлилиги

Мультимедиа имкониятлари

Ўйинлар базаси

Контролери

Дизайни

Нархи

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz 4 955 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • 1080p ўйинлар учун аъло даражадаги консол
  • Аъло даражадаги контолер
  • Нафис дизайн
  • Ўйинларнинг катта базаси
  • Ҳамёнбоп

 Камчилиги

  • Олдинги версия интерфейсларни қўллаб-қувватламайди
  • PS4'дан кучлироқ тизимлар ҳам бор
  • Ўртача даражадаги мультимедиа имкониятлари
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!