Ghostbusters World: «Арвоҳ овчилари» мобил ўйини ҳам чиқди

  •   Saroy
  •  1155
  •  27.10.2018 11:53

Ghostbusters World: «Арвоҳ овчилари»  мобил ўйини ҳам  чиқди

Sony Pictures «Арвоҳ овчилари» кино фильми бўйича ўйин чиқарди. У худди шов-шувли Pokemon Go ўйинига ўхшаган қўшимча реаллик элементлари ва геопозициядан фойдаланади.  Ўйинчилар ҳақиқий шаҳар кўчаларида харита бўйича арвоҳларни қидириб юради ва уларни тутиш керак.

ЎҚИНГ: “Одноклассники” мобил ўйинлар дастурчилари учун чемпионат ўтказади

Gostbusters World ўйинида бутун дунёдан ўйинчилар арвоҳ қидириш бўйича ўзаро мусобақалашади. Шаҳарнинг реал харитасида нуқта чизилади, у ердан қўрқинчли маҳлуқ пайдо бўлади. Ўйинчи ўша жойгача пиёда бориши керак ва камерани маҳлуққа қаратиш керак ҳамда протонли замбаракдан ўққа тутади, кейин эса тузоқни ташлайди.

Маҳлуқлардан коллекция яратса бўлади ҳамда уларни кўпайтириш мумкин. Айрим арвоҳ-йўлбошчиларни фақат бошқа ўйинчилар билан биргаликда ушлаш мумкин.

ЎҚИНГ:Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!