Гигант IT компаниялари паролларсиз келажак учун бирлашдилар

Гигант IT компаниялари паролларсиз келажак учун бирлашдилар

Гарчи пароллар онлайн хавфсизликнинг муҳим омилларидан бири ҳисоблансада, фишинг, фирибгарлик ва пароллардан фойдаланиш "гигиена"сига риоя қилмаслик интернет фойдаланувчилари учун ҳар доим хавф туғдириб келган. Бироқ, пароллар билан боғлиқ муаммолардан тўлиқ қутулиш учун, улардан умуман олдинга ўтишимиз керак. Айнан шу масалада, кеча учта техно-гигант компаниялар ўзларининг бирлашувларини эълон қилдилар.

Apple, Google ва Microsoft эндиликда паролларсиз келажакни яратиш ва виртуал дунёни янада хавфсиз қилиш учун FIDO Alliance ва World Wide Web Consortium томонидан ишлаб чиқилган криптографик калитларга асосланган ягона паролсиз авторизация стандартини қўллаб-қувватлашни кенгайтиришларини маълум қилишди.

Тез орада барча мобил қурилмалар, компютерлар ва браузерларда платформаларга киришда қўлланиладиган бу усулда смартфонлар асосий аутентификация қурилмасига айланади. Бунда ҳар сафар илова, веб-сайт ёки бошқа рақамли хизматларга киришда фойдаланувчи ҳар куни смартфонини очишда фойдаланадиган бармоқ изини ёки юзни аниқлаш технологиясини ишлатиши ёки PIN кодни киритиши талаб қилинади, шунингдек, хавфсизлик смартфон ва сайт ўртасида узатиладиган ноёб криптотокен орқали таъминланади.

Муаллиф: Google

Авторизациянинг бу усули платформаларга киришда пароллардан фойдаланиш ва бир марталик SMS-кодлардан кўра хавфсизроқ қилади ва фойдаланувчиларни фишинглардан ҳимоя қилади. Ушбу хусусият фойдаланувчи қайси операцион тизимда қайси браузердан фойдаланишидан қатъий назар бир хилда ишлайверади. Компаниялар ўзларининг қурилма ва платформалари учун бундай паролсиз кириш хусусиятини келаётган 2023 йилдан бошлаб тадбиқ қила бошлайдилар.

ЎҚИНГ: Android'чилар iPhone'чиларга қарши. Кимлар машинани яхшироқ ҳайдайди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!