Ғилофидан Huawei Mate 30 Pro камераси думалоқ бўлиши маълум бўлди

Ғилофидан Huawei Mate 30 Pro камераси думалоқ бўлиши маълум бўлди

Huawei Mate 30 ва Mate 30 Pro шу йили тақдим қилиниши кутилмоқда. Илгарироқ, янги телефоннинг орқа томонида тўртбурчак модул ўрнатилиши эҳтимоли ҳақида миш-мишлар тарқалганди, бироқ таниқли инсайдер Ice Universe томонидан очиқланган ҳимоя ғилофи расмидан камера учун айлана шаклидаги тирқиш, унга қўшимча, ён томонда датчиклар ёки карнай учун узун кесик жой борлигини кўриш мумкин.

 
 
 
 
 
View this post on Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Mate 30 Pro

A post shared by Ice universe (@ice.universe) on

Расмдан яна аён бўладики, смартфон қуйи қисмида USB-C порти, юқори томонида эса иккита: шовқинни камайтирувчи микрофон учун, инфрақизил бластер (пульт "кўз"и) учун кичик тирқиш бўлади. Mate линейкасининг сўнгги иккита Pro вариантидан 3,5 мм аудио жек олиб ташлаганлигидан келиб чиқиб, эшитиш воситаларини улаш учун ҳеч қандай порт бўлмайди, деб иккиланишсиз айтишимиз мумкин.

Huawei Mate 30 Pro'нинг илгари тахмин қилинган дизайн тасвирлари

Эътиборга молик жиҳатлардан яна бири — бу ўнг томондаги бўртмалардир. Одатда, товуш баландлиги ва қувват тугмачаси шу ерда жойлашган бўлади, аммо камида яна иккита шундай бўртмани кўришимиз мумкин - бири ўртада, иккинчиси эса қуйироқда.

Кичик тирқишнинг қандай вазифа бажариши номаълум бўлса, иккинчиси овозли ёрдамчи тугмаси ёки камерани ишга тушириш учун махсус тугма бўлиши мумкин. Ликерлар смартфон ҳақида яна маълумот очиқлашса, қурилма ҳақида кўпроқ билиб олишимиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung'нинг Note 10'ини унутинг. Мана, сотиб олишга арзийдиган смартфон!