Ғилофлар iPhone 14 моделларининг ҳажмини кўрсатиб берди

Ғилофлар iPhone 14 моделларининг ҳажмини кўрсатиб берди

Сентябрь ойида Apple компанияси iPhone 14 сериясини тақдим этишни режалаштирмоқда. Янги серияда mini модели бўлмайди. Компания уни Pro бўлмаган Max модели билан алмаштиради. 

Weibo'да эълон қилинган суратлардан сўнг DuanRui ҳам Twitter'га ушбу суратларни жойлади. iPhone 14 ва iPhone 14 Pro моделларининг дисплей ҳажми 6.1 дюймни, iPhone 14 Max ва Pro Max моделлариники эса 6.7 дюймни ташкил қилади. 

DuanRui, шунингдек, iPhone 13 Pro Max ва 14 Pro Max моделларининг ғилофларини ёнма-ён жойлашган ҳолда уларнинг камера модули ҳажмини ўлчаб кўрди. Унга кўра, iPhone 14 Pro Max моделининг камера модули бироз катталашган. Демак, янги моделнинг камераларида сезиларли ўзгариш бўлади. 

Аввалги маълумотларда iPhone 14 Pro моделларининг асосий камераси 48 мегапиксел бўлиши ҳамда селфи камера ҳам сезиларли даражада такомиллашиши айтилаётган эди. Дизайн жиҳатидан янги серияда кўзга ташланадиган ўзгариш бўлмайди. Яъни қурилмаларнинг орқа ва олд панели, шунингдек, ромлари теккис бўлади. Pro моделларда дисплейдаги эса Face ID ва селфи камера жойлашган панель иккита тирқишли датчикларга ўзгаради. 

Баъзи манбаларда iPhone 14 Pro ва Pro Max моделлари янги A16 Bionic чипи билан, оддий моделлар эса iPhone 13 серияси каби A15 Bionic чипи билан жиҳозланиши айтилмоқда. Бу йил ҳам Apple компанияси Pro моделларни ишлаб чиқаришга асосий эътиборини қаратмоқчи.

ЎҚИНГ: iPhone 14 қачон тақдим қилиниши айтилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!