Gionee 2K экранли ва катта батареяли смартфон тайёрламоқда

Gionee 2K экранли ва катта батареяли смартфон тайёрламоқда

Хитойнинг Weibo микроблогида ҳали тақдим этилмаган Gionee M2017 смартфонига тегишли суратлар пайдо бўлди.

Смартфон 2017 йилда тақдим этилади. Android Pure сайтида берилган хабарга кўра, Gionee M2017 флагманга хос техник параметрларга эга: у 2К аниқлигидаги 5,7 дюймли икки томони қайирма экран, 6 ГБ оператив, 128 ГБ доимий хотира ва асосий қўш камера билан жиҳозланган. Қўш камерада 12 ва 13 Мпли сенсорлар жойланган, олд камеранинг аниқлиги 8 МП. Энг қизиғи, Gionee M2017 кучли батарея билан (7000 мА/соат) билан қувватланган.

Gionee-M2017-display Gionee-M2017-back

Ҳозирча моделга ўрнатиладиган процессор ҳақида маълумот мавжуд эмас. Бироқ тахминларга кўра, унга SoC MediaTek чипсети қўйилиши мумкин. Гаджетнинг тақдимот санасига аниқлик киритилмаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!