GIST Tech-I-2019 инновацион лойиҳалар танловида юртимиз вакилига овоз беринг!

  •   DiMaX
  •  434
  •  08.02.2019 13:53

GIST Tech-I-2019 инновацион лойиҳалар танловида юртимиз вакилига овоз беринг!

Ўзбекистонлик ихтирочиларнинг лойиҳаси муҳим халқаро танловда ярим финалга ўтган. Бу тўғрида Инновацион ривожланиш вазирлиги сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Энг инновацион мамлакатлар рейтинги билан танишинг

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган «Илм-фан ва технологиялар соҳасида глобал инновациялар, технологик ғоялар», яъни GIST Tech-I-2019 танлови иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатларнинг илмий ва технологик тадбиркорлари учун ҳар йили ўтказилади. Танловда иштирок этиш истагидаги инноваторлар ўз ғоя ва стартапларини онлайн режимида юборади, сўнгра уларнинг аризалари экспертлар томонидан текширилиб, финалчиларни аниқлаш учун умумий овозга қўйилади.

GIST ташаббуси АҚШ Давлат департаменти томонидан ташкиллаштирилган бўлса, Tech-I танлови эса Илм-фанга кўмак кўрсатувчи Америка уюшмаси (AAAS) томонидан ўтказилади.

GIST Tech-I қисқа презентациялар – питчинг бўйича глобал мусобақа бўлиб, бутун дунёдаги ёш олимларнинг инновацияларини саралаш, ўқитиш ва рағбатлантиришни ўз ичига олади. GIST Tech-I ташаббуси доирасида ёш инноваторларга мамлакат иқтисодиёти ва тараққиёти муаммоларига ечим топадиган корхоналарни яратиш имкони берилади.

Яримфиналчилар тармоқда ўз видео-тэгларини жойлаштирганларидан сўнг энди улар учун овоз қолдириш мумкин. Овоз бериш йўли билан 24 нафар финалчилар танлаб олиниб, улар Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Тадбиркорлар халқаро конгресси-2019 (GEC)да ўз лойиҳаларини намойиш этиш учун йўлланма олишади. Бутун харажатлар ташкилотчилар томонидан қопланади.

GIST Tech-I ғолиблари ўз корхоналарини очиш учун старт капиталини қўлга киритишади.

Бизнинг ҳамюртларимиз ҳам қайта тикланадиган энергетика йўналишида эркин оқимли кичик ГЭС барпо этиш бўйича грантга ариза топширишди ва мазкур лойиҳа танлов ярим финалига ўтди. Айни пайтда интернет орқали овоз бериш босқичи давом этмоқда. Энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар финалга чиқади.

Ўзбекистонлик ихтирочиларнинг лойиҳаси учун овоз бермоқчи бўлсангиз:

- http://www.gistnetwork.org/content/vote ҳаволаси орқали ўтинг;

- Сайтда рўйхатдан ўтинг (фақат бир марта);

- German Treshchalov ERG деб ёзилган лойиҳани топинг;

- Видео остида «Vote» тугмасини босган ҳолда лойиҳага овоз беринг;

- «Vote»ни босгандан сўнг тизим овозингизни ҳисобга олганига амин бўлинг;

- 2019 йилнинг 1 мартигача ҳар 24 соатда бир марта қайта-қайта овоз бериш мумкин.

ЎҚИНГ: Инновацион ривожланиш вазирлиги нималарни қойиллатди? Ҳаммасига жавоб берди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.