GITEX 2015 кўргазмаси: робокоп ва интерактив бекат

GITEX 2015 кўргазмаси: робокоп ва интерактив бекат

БААнинг Дубай шаҳрида бошланган GITEX 2015 техника янгиликлар кўргазмаси бошланди. Кўргазмада ранг-баранг техника янгликлари намойиш этилмоқда.

Унда томошабинларга робот-полициячи—робокоп тақдимот қилинди. Робокоб мустақил равишда ишлаш қобилиятига эга. Шунингдек, у 6 та тилда гапира олади.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Дубай кўчаларида ёки савдо мажмуаларида сайёхларга ёрдам бериш, дейди мутасаддилар.

Қайд этиш жоизки, бундай турдаги робополициячиларни сериали ишлаб чиқариш 2017 йилдан бошланиши режалаштирилмоқда.

GITEX 2015 кўргазмасида, шунингдек, янги автобус бекати ҳам намойишга қўйилди. Мазкур бекатларнинг ҳар бирида телефонни қувватлантириш учун махсус порт, бепул интернет, кофе, чой ёки салатлар сотиб олиш имконини берувчи мини-кафе ҳам мавжуд.

БАА ҳукумати мамлакатга ташриф ташриф буюрувчилар учун барча шароитларни яратиб беришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда Дубай шаҳридаги 100 та автобус бекатига текин Wi-Fi тизими ўрнатилган.

БАА Йўл ва транспорт вазирлиги хабарларида ёзилишича, жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб 50 та интерактив автобекат тайёр бўлади. У ерда сиз автобус келгунига қадар кофе ёки чой ичиб, енгил тамадди қилишингиз, интернетдан бепул фойдаланишингиз мумкин.

БАА ҳукумати шаҳарнинг энг гавжум 100 та нуқтасида келаси йилнинг январ ойидан бошлаб ана шундай автобекатлар қуради.

Келгусида эса ана бундай янги бекатлардан мобиль телефон ҳисобини тўлдириш, коммунал тўловлар тўлаш, авиачипталар буюртма қилиш имконини берувчи интерактив магазин ҳам жой олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!