GitHub ресурсини Microsoft сотиб олди. Энди нима бўлади?

  •   DiMaX
  •  554
  •  27.10.2018 17:29

GitHub ресурсини Microsoft сотиб олди. Энди нима бўлади?

Microsoft корпорацияси ахборот технологиялари лойиҳаларининг энг йирик хостинги – GitHub сервисини харид қилаётгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Ушбу харид амалга ошгани расман эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Microsoft дастурчилар учун йирик ресурс – GitHub’ни харид қилди

Европа Иттифоқи ушбу харидни маъқуллади, тегишли хулосада шундай дейилади:

«Комиссия аниқлашича, Microsoft ва GitHub фаолиятининг бирлашуви бу бозорларда рақобат билан боғлиқ ҳеч қандай хавф солмайди, чунки бирлашган компания аввалгидек ҳар иккала бозордаги бошқа ўйинчилар томонидан жиддий рақобатга дуч келади».

Нарх масаласига келсак, Microsoft учун бу шартнома ўшанда айтилганидек 5 миллиард ҳам эмас, балки нақ 7,5 миллиард долларга тушди. Корпорация бу маблағни ўз акциялари билан тўлайди.

ЎҚИНГ: Интернет фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган термин GitHub нима?

GitHub янги бош директори Нэт Фридман (Nat Friedman) аввал Microsoft’нинг дастурчилар учун сервислар бўйича вице-президенти бўлган. У ўзининг блогида ёзишича, мазкур сервис бундан кейин ҳам мустақил платформа ҳолида қолади ва, Amazon Web Services ёки Microsoft Azure Cloud Services жиҳозларини танлашларидан қатъи назар, дастурчиларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Ҳозирда GitHub олдида турган асосий йўналишлар – биргаликда ишлаш учун яхши танлов бўлиб қолиш, дастурчиларга кенгроқ имкониятлар бериш ҳамда тезкорлик, ишончлилик ва хавфсизликни ошириш ҳисобланади. Microsoft корпорациясининг у билан боғлиқ режаларида яна қидирувни, билдиришномаларни ва мобил қўллашни яхшилаш масалалари ҳам бор.

Айтиш керакки, GitHub сервисидан Apple, Amazon, Google ва бошқа кўплаб йирик технологик компаниялар фойдаланади.

ЎҚИНГ: Шилқимлик қилгани учун 48 нафар Google ходими ишдан ҳайдалди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!