Glance Clock – деворга осиладиган ақлли соат (Видео)

Glance Clock – деворга осиладиган ақлли соат (Видео)

Шу йилги CES-2016 кўргазмасида ажойиб янгилик – ақлли Glance Clock номли деворий соат намойиш этилди. Девайс интерьер декорининг қизиқарли элементига айланиши мумкин. Сабаби ушбу деворий соат нафақат вақтни кўрсатади, балки кирувчи кўнғироқлар билдиришномалари, режаланган хабар ва эслатмалар, кун жадвали ва об-ҳаво ҳолатини ҳам акс эттиради.

Соатни нафақат смартфонга, балки турли бошқа қурилмаларга, масалан, фитнес-трекер, ақлли уй техникаси ёки Uber каби сервисларга улаш мумкин.

5P3RnGz2qXCHbdmSIB2Oz2ZioygO0XUk75edUGckMh62MZDlpDcLpiWq0z1L4Q47iEatSoVyIsG

Ақлли соат орқали фойдаланувчига барча керакли маълумотлардан хабардор бўлиб туради, ўз саломатлиги ҳолатини кузатади. Соатга ҳозирда Indiegogo ресурсида 99 доллар эвазига олдиндан буюртма бериш мумкин. Соат учта рангда: кумуш, графит ва мис вариацияларида сотувга чиқарилади.