Глобал барқарор MIUI 12 прошивкаси тарқатилаётган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг тўлиқ рўйхати!

  •   DiMaX
  •  3812
  •  28.07.2020 17:02

Глобал барқарор MIUI 12 прошивкаси тарқатилаётган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг тўлиқ рўйхати!

Хитойча ва глобал талқиндаги MIUI 12 прошивкалари июль-август ойларида келадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхатларини биз яқинда чиқарган эдик. Xiaomishka сайти эса ҳозиргача Android 10 операцион тизими базасидаги барқарор глобал MIUI 12 график қобиғи аллақачон тарқатила бошлаган моделларни эълон қилган.

ЎҚИНГ: 16 хил Xiaomi смартфонлари мунтазам MIUI 12 янгиланишларидан маҳрум этиляпти!

Шундай қилиб, айни кунгача глобал MIUI 12 график қобиғи асосидаги прошивка қуйидаги смартфонларга тарқатилмоқда:

  1. Xiaomi Mi 10
  2. Xiaomi Mi 10 Lite 5G
  3. Xiaomi Mi 10 Lite Zoom
  4. Xiaomi Mi 10 Pro
  5. Xiaomi Mi 10 Youth Edition
  6. Xiaomi Mi 9
  7. Xiaomi Mi 9 Pro 5G
  8. Xiaomi Mi 9T
  9. Xiaomi Mi 9T Pro
  10. Redmi 10X 4G
  11. Redmi 10X 5G
  12. Redmi 10X Pro 5G
  13. Redmi K20
  14. Redmi K20 Pro
  15. Redmi K30 4G
  16. Redmi K30 5G
  17. Redmi K30 Pro
  18. Redmi K30i 5G
  19. Redmi Note 7
  20. Redmi Note 7S
  21. Redmi Note 8 Pro
  22. Redmi Note 9
  23. POCO F2 Pro
  24. POCO X2

Агар бу рўйхатга сизнинг смартфонингиз ҳам кирган бўлса, янгиланишларни текшириб туринг. Фақат апдейтлар турли ҳудудлардаги қурилмаларга босқичма-босқич тарқатилаётганлиги сабабли, бизга сал кейинроқ етиб келиши ҳам мумкин.

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)