Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

  •   DiMaX
  •  2819
  •  14.10.2020 10:01

Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

Яқинда биз учинчи тўлқинда барқарор MIUI 12 прошивкасига янгиланаётган смартфонлари рўйхатини чиқарган эдик. Xiaomi компанияси эса халқаро бозордаги MIUI 12 глобал прошивкаси тарқатилган моделларнинг янгиланган рўйхатини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг оммабоп смартфонига MIUI 12 муаммолар олиб келди

2020 йилнинг 14 октябрь ҳолатига кўра, янги график қобиқ асосидаги барқарор прошивка аллақачон 25 хил смартфон учун тўлиқ чиқарилган. Яна 16 моделдаги мобил қурилмалар учун эса прошивкалар «қисман чиқарилган». Бу дегани – мазкур апдейт ҳозирча ушбу русумдаги смартфонларнинг тахминан 30 фоизигагина етиб борган.

Агар MIUI 12 асосидаги прошивкаларнинг ҳудудлар бўйича – глобал, ҳиндча, россияча, европача ва ҳоказо версияларини ҳам қўшиб ҳисобласак, Xiaomi янги график қобиқ базасида жами 76 хил барқарор прошивкани тўлиқ ёки қисман чиқарганига гувоҳ бўламиз.

Шундай қилиб, тўлиқ янгиланган смартфон моделлари:

  1. Mi 8 Lite (глобал, россияча)
  2. Mi 9 (глобал, европача, россияча)
  3. Mi 9 SE (глобал, европача)
  4. Mi 9T (глобал, европача, россияча)
  5. Mi 9T Pro (глобал, европача, россияча)
  6. Mi 9 Lite (глобал, европача, россияча)
  7. Mi 10 (европача, россияча, ҳиндча)
  8. Mi 10 Lite 5G (глобал, европача)
  9. Mi Note 10 (глобал, европача)
  10. Mi Note 10 Lite (глобал, европача, россияча)
  11. Mi Note 3 (глобал)
  12. Mi MIX 2S (глобал)
  13. Mi MIX 2S (россияча)
  14. Mi MIX 3 (глобал, россияча)
  15. Mi MIX 3 5G (глобал, европача)
  16. Mi 10T Pro (глобал, европача)
  17. Redmi Note 8 Pro (глобал, европача, россияча)
  18. Redmi Note 9 (ҳиндча, россияча) Redmi Note 9S/PRO (ҳиндча)
  19. Redmi K20
  20. Redmi 9A (ҳиндча, европача, россияча)
  21. Redmi 9 (ҳиндча)
  22. Poco X2 (ҳиндча)
  23. Poco F2 Pro (европача, россияча)
  24. Poco F1 (россияча)
  25. Poco X3 NFC (европача, россияча)

MIUI 12 асосидаги барқарор прошивка қисман тарқатилган смартфон русумлари эса қуйидагилардир:

  1. Mi 9 (россияча)
  2. Mi 9T Pro (россияча)
  3. Mi 10 Pro (европача)
  4. Redmi Note 7 Pro ҳиндча)
  5. Redmi Note 8 Pro ҳиндча)
  6. Redmi Note 9 (европача, глобал)
  7. Redmi Note 9 Pro Max (ҳиндча)
  8. Redmi K20 Pro
  9. Redmi 6 Pro
  10. Redmi 9A (глобал)
  11. Redmi 9C (глобал, европача)
  12. Poco F1
  13. Poco F2 Pro (глобал)
  14. Poco X3 NFC (глобал)
  15. Poco M2 Pro (ҳиндча)
  16. Redmi Y2 (глобал)

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: 150 долларлик Redmi Note 10 – арзонлаштирилган Xiaomi флагманининг яхшиланган версияси!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!