Глобал электромобиллар бозорида "қирол" ким?

Глобал электромобиллар бозорида

Counterpoint томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотларга кўра, глобал электр транспорт воситалари сотуви 2022 йилнинг 3 чорагида йилига 71 фоизга ўсган. Унга кўра, Хитойнинг BYD Auto электромобиллар ишлаб чиқарувчиси чорак давомида нафақат глобал электромобиллар бозоридаги етакчилигини сақлаб қолган, балки у ўзининг америкалик ашаддий рақиби, иккинчи ўриндаги Tesla билан орадаги, фарқни кенгайтиришга муваффақ бўлган.

Фото: Counterpoint Technology Market Research

Статистига қарайдиган бўлсак, BYD Auto жорий йилнинг учинчи чорагида 537 минг электромобиллар етказиб бериш билан бозорнинг умумий бозорнинг салкам 20 фоизини банд қилган, Tesla эса 343 минг натижа билан ўзининг хитойлик рақибидан кейинги ўринда, 12.6% билан турибди. Хитойнинг яна бир Wuling электромобиллар бренди ҳам бозорда 4.7 улуш билан ўз ўрнига эга. Германинг Volkswagen компанияси навбатдаги ўринда 4.3% улуш билан турган бўлса, топ бешлик яна бир Хитой компанияси, GAC Motors билан ёпилади.

Фото: Counterpoint Technology Market Research

Шунингдек, Counterpoint жорий йил учинчи чорагидаги топ 10 электромобиллар рўйхатини ҳам улашди. Унга кўра, Илон Маск Tesla'сининг Model Y электромобили 7.57% билан энг кўп сотилган электромобил бўлиб турибди. Рўйхатдаги қолган ўринларнинг ярмидан кўпи BYD Auto электромобиллари билан тўлганлигини юқоридаги инфографик суратдан кўриш мумкин.  

ЎҚИНГ: Apple'нинг сунъий йўлдош орқали фавқулодда ёрдам чақириш хизмати бир одамнинг ҳаётини сақлаб қолди!