Глобал иссиқлик инсониятни қай даражада ўзгартиради

  •   Saroy
  •  1075
  •  24.09.2018 12:25

Глобал  иссиқлик инсониятни қай даражада ўзгартиради

Иқлим миграцияси дунёнинг турли минтақасида одамлар орасидаги тафовутга барҳам беради.

Америкалик олимларнинг таъкидлашича, қурғоқчилик, дунё океанлари сатҳининг кўтарилиши ва ёғингарчиликларнинг ўзгариши сайёрамиз бўйлаб жадал миграцияга сабаб бўлади.  2050 йилга келиб «иқлим мигрантлари» 140 миллион кишидан ошади.

ЎҚИНГ:«Қарзлар куни»: инсоният сайёрамиз бир йилда қайта тиклай оладиган барча захирани сарфлаб бўлди

Ушбу ҳолат натижасида инсоният кўриниши ҳам ҳам бутунлай ўзгаради. Яна атиги 10  авлоддан кейин Ер юзидаги одамлар ягона фенотипга айланади. «Ирқчилик ўтмишда қолади, чунки ҳамма одамлар бир бирига ўхшайдиган бўлишади», — дейди биолог  Скотт Соломон.

Яна бир муҳим ўзгариш иммунитетга боғлиқ бўлади. Тропик минтақалардан амалга ошириладиган миграция туфайли муътадил ҳудудларда яшаётган одамларнинг мигрантлар келтирадиган экзотик касалликларга  чидамлилиги ортади.  Ҳисоб-китобларга қараганда, иқлим миграциясининг  фаоллашуви 100-125 йиллардан кейин ўзининг энг юқори даражасига чиқар экан.

ЎҚИНГ:Олимларнинг боши қотмоқда: глобал исишнинг янги сабаби пайдо бўлди