Global Minds Initiative дастури ишга туширилади
Кузда ўзбекистонлик бир гуруҳ IT-мутахассислари StrategyEast дастурларидан бирини ўрганиш доирасида кремний водийсига сафар уюштиради.
Ўзбекистон ва Американинг StrategEast компанияси Global Minds Initiative дастурини ишга туширишга келишиб олди, дейилади компания тарқатган пресс-релизда.
StrategEast делегацияси май ойининг охирларида амалий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди. Ташриф давомида меҳмонлар «Ўзбектелеком», MUIC ва бошқа муассасаларда учрашув ўтказишди.
ЎҚИНГ: «Mening fikrim» порталида энди Facebook профилингиз орқали рўйхатдан ўта оласиз
«Музокаралардан кўзланган мақсад Ўзбекистонда Global Minds Initiative» дастурини ишга тушириш, — дейилади хабарда.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистонда дастурни ишга туширишда биринчи навбатда қилинадиган ишларни белгилаб олдилар. Улар, мамлакатда IT-индустрияни ривожлантиришга ёрдам берадиган конунчиликни такомиллаштириш ҳамда солиқ кодексларини ишлаб чиқишдан иборат.
«StrategyEast мутахассислари мамлакат IТ- мутахассислари учун дарсликлар яратишда ҳам иштирок этишади», — дейилади хабарда.
StrategyEast — Вашингтон шаҳрида жойлашган нотижорат ташкилот бўлиб, у ҳар йили МДҲ мамлакатларида тадқиқотлар олиб боради. Фаолиятидан кўзланган мақсад — собиқ социалистик давлатларнинг сиёсий ва ишбиларман доиралари вакиллари ҳамда уларнинг АҚШ ва Ғарбий Европадаги ҳамкасблари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатишдан иборат.