Глобал MIUI 12.5 прошивкасини 25 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига ҳозироқ юклаб олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  3519
  •  11.03.2021 10:08

Глобал MIUI 12.5 прошивкасини 25 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига ҳозироқ юклаб олиш мумкин!

Xiaomi ўзининг MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги прошивкаларини синаб кўриш учун ҳозирча фақат Хитойдаги оддий фойдаланувчиларга тақдим этган. Унинг глобал версияси асосидаги 25 хилдаги смартфон прошивкалари эса фақат бета-тестерларга тарқатилмоқда.

ЎҚИНГ: MIUI 12.5 глобал прошивкаси қайси Xiaomi ва Redmi смартфонига қачон келади?

Хитойча прошивкалар глобал моделлардаги смартфонларга мўлжалланмаган ва бир қатор ўзига хосликлари мавжуд. Улардан асосийлари – фақат хитойча ва инглизча интерфейс мавжуд; Google илова ва сервислари йўқ; бошқа ҳудудларда ортиқча бўлган хитойча иловаларга тўла.

Xiaomi.EU норасмий портали жамоаси эса глобал прошивкани кутиб ўтиришни истамаган фойдаланувчилар учун хитойчасини «глобаллаштириб» тарқатмоқда. Уларга қўшимча тиллар киритилган, Google илова ҳамда сервислари қўшилган, кераксиз хитойча сервислар олиб ташланган.

Ҳозирда шунақа – норасмий глобал MIUI 12.5 график қобиғига асосланган прошивкалар қуйидаги моделлар учун таклиф этилмоқда:

  1. Poco F2 Pro;
  2. Poco X2;
  3. Redmi 9T;
  4. Redmi K20 Pro;
  5. Redmi K20;
  6. Redmi K30 5G;
  7. Redmi K30 Pro;
  8. Redmi K30;
  9. Redmi K30i 5G;
  10. Redmi K30S;
  11. Redmi Note 8;
  12. Redmi Note 9 4G;
  13. Redmi Note 9 Pro 5G;
  14. Xiaomi 10T Pro;
  15. Xiaomi Mi 10 Pro;
  16. Xiaomi Mi 10 Ultra;
  17. Xiaomi Mi 10;
  18. Xiaomi Mi 10T Lite;
  19. Xiaomi Mi 10T;
  20. Xiaomi Mi 11;
  21. Xiaomi Mi 9;
  22. Xiaomi Mi 9T Pro;
  23. Xiaomi Mi 9T;
  24. Xiaomi Mi CC9e;
  25. Xiaomi Mi Pro 5G.

Агар бу рўйхатда сиз ишлатаётган смартфон модели ҳам мавжуд бўлса, мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтиб, унинг учун прошивка файлини юклаб олишингиз мумкин. Уларнинг барчаси Android 11 операцион тизими устига қурилган. Бироқ норасмий прошивка бўлгани учун, уларни ўрнатишда барча масъулият ўз зиммангиздадир.

MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги прошивкалар кейинроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан ушбу хабаримизда танишиш мумкин. XiaomiRedmiPoco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг зўр камерофони ва ҳамёнбоп флагманига Android 11 тарқатяпти

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!