Глобал прошивка, Глобал версия ва Хитой версия. Буларнинг фарқи нимада?

Глобал прошивка, Глобал версия ва Хитой версия. Буларнинг фарқи нимада?

Глобал прошивка, Глобал версия ва Хитой версия каби тушунчалар Xiaomi томонидан ишлаб чиқарилган деярли ҳар бир смартфонга алоқадор. Xiaomi'лардаги бундай хусусият смартфон сотиб олаётганда бир неча саволларни келтириб чиқаради: «Харид қилаётган телефоним глобал бозор учун чиқарилганми ёки бу смартфон фақат Хитой ички бозори учунми?» каби.

Қуйида прошивка ва версиялар ўртасидаги фарқларни тушунтириб ўтамиз, токи AliExpress каби онлайн дўконлардан харид амалга ошираётганингизда муаммо юзага келмасин.

Хитой версия ёки CN версиядаги смартфонлар

Хитой ёки CN версиядаги смартфон тақдирига фақат Хитойда сотилиш ёзилган бўлади. Бу версияда Google сервислари, жумладан, Play Store мавжуд эмас. Шунингдек, фақат Чин давлати учун мўлжалланган қурилмаларни хитой ва инглиз тилларидагина ишлатиш мумкин бўлади. Бошқа тиллар қўллаб-қувватланмайди.

Глобал прошивкали Хитой версия смартфонлар

Сотувда мавжуд Xiaomi смартфонларининг яна бир тури Глобал прошивка (ROM) ли смартфонлардир. Бундай смартфонлар аслида Хитой версия смартфон, аммо махсус прошивка сабаб глобал талабларга жавоб берадиган қилиб дастурланган бўлади.

Эътибор беринг, Глобал прошивкали смартфон Глобал версия смартфон дегани эмас. Бу турдаги девайсларда бир қатор тиллар мавжуд ва Google сервиси, хусусан, Play Store ҳам бор.

Глобал версия смартфонлар

Агар Хитойдан ташқарида яшасангиз ва Xiaomi смартфонини онлайн харид қилмоқчи бўлсангиз, Глобал версия смартфонни танлашингиз энг мақбул вариантдир.

Глобал версия Xiaomi смартфонлари айнан жаҳон бозори учун ишлаб чиқарилган бўлади ва уларда барча тиллар ва Google хизматлари бўлади.

Глобал версиядаги смартфонлари учун Хиаоми бир неча хил MIUI қобиғини чиқаради. MIUI версиялари орасида ҳам бўлиниш бор. Бутун дунё учун Глобал версия, Европа давлатлари учун эса EEA версия интерфейс тақдим қилинади.

ЎҚИНГ: Бешта моделдаги Xiaomi смартфонига глобал MIUI 12 прошивкаси кела бошлади! (+ҳавола)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!