Глобал версияли MIUI 12 тақдимот кунини Xiaomi ребус ёрдамида эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2066
  •  08.05.2020 14:19

Глобал версияли MIUI 12 тақдимот кунини Xiaomi ребус ёрдамида эълон қилди

«Хитойча Apple» MIUI 12 график қобиғини синаш учун Хитойдаги фойдаланувчиларга тақдим этган. Шунингдек, компания Xiaomi ва Redmi бренди остидаги беш хил смартфонлар эгаларини глобал MIUI 12 тестларига расман таклиф этяпти.

ЎҚИНГ: 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига ҳозироқ «глобал» MIUI 12 прошивкасини юклаб олишингиз мумкин!

Лекин кўнгилни кўтарамиз – глобал талқиндаги MIUI 12 чиқишига ҳам саноқли кунлар қолди. Xiaomi компанияси Twitter тармоғидаги MIUI расмий саҳифаси орқали ребус эълон қилди. Компания бунда «ушбу муҳим санани эслаб қолиш»ни маслаҳат беряпти.

Xiaomi бошқотирмасини ечишга тобингиз йўқ бўлса – жавобини айтиб қўя қоламиз: ребуснинг жавоби – 19 май санасидир.

Xiaomishka никли инсайдернинг ёзишича, айни шу куни MIUI 12 Global тақдим қилинади. Дарвоқе, бу – айнан глобал бета-версиянинг тест дастурига аризалар қабул қилиш тугаганидан кейинги кун бўлади.

ЎҚИНГ: Redmi иккита бестселлерига Android 10 базасидаги MIUI 12 чиқиш вақтини айтди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!