Глобал версияли оммабоп Redmi смартфони 144 долларгача арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  1512
  •  18.05.2021 11:16

Глобал версияли оммабоп Redmi смартфони 144 долларгача арзонлашди!

Xiaomi компаниясининг арзончи бренди бултур 30 апрель куни остидаги тўққизинчи авлод Redmi фаблетларининг энг арзонини тақдим этган эди. Redmi Note 9 русумли ушбу смартфон бир қатор техник хусусиятлари ва 199 доллардан бошланувчи нархи билан кишини қувонтиради. Кейинроқ эса...

ЎҚИНГ: Xiaomi учта янги Redmi Note 9 смартфонини тақдим қилди

Стандарт талқиндаги Redmi Note 9 смартфонини компания кейинроқ сал ўзгаришлар билан Xiaomi Redmi 10X 4G модели сифатида намойиш қилган. Бу иккала смартфон бултур кузда энг харидоргир телефонлар ўнталигига ҳам кирган.

Расмий намойишидан бир йил ўтгач, Redmi Note 9 моделини арзонлаштириб, AliExpress онлайн савдо майдончасида атиги 144 доллардан сота бошлашди. Унга буюртма бериш учун ушбу ҳавола орқали, хусусиятлари билан сайтимизда танишиш учун эса мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Android’нинг кераги йўқ: Xiaomi смартфони HarmonyOS асосидаги MIUI билан ишлаяпти! («жонли» видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.