Глобал версияли Xiaomi Mi 11 Lite 5G ҳали чиқмаган Snapdragon 775G чипида ишлайди!

  •   DiMaX
  •  464
  •  12.03.2021 14:28

Глобал версияли Xiaomi Mi 11 Lite 5G ҳали чиқмаган Snapdragon 775G чипида ишлайди!

Xiaomi компанияси сўнгги авлод флагманларининг «енгиллаштирилган» версияси – Mi 11 Lite моделини ҳам тайёрлаган. Аввалроқ у АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси (FCC) маълумотлар базасида «кўриниш берган» эди. Яқинда эса...

ЎҚИНГ: Арзон флагман – Xiaomi Mi 11 Lite’ни илк бор «жонли» томоша қиламиз!

Кейинги пайтларда бу смартфоннинг хусусиятлари ҳақида янги маълумотлар кўпайган, улардан энг муҳими – гаджет Qualcomm ҳали расман тақдим этмаган Snapdragon 775G процессори базасига қурилган. Ушбу чипсет бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ҳам ишлай олади, шу боисдан телефонни ҳам энди Xiaomi Mi 11 Lite 5G деб аташмоқда.

Таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) ушбу арзонлаштирилган флагманнинг ранг вариантлари ҳамда хотира модификацияларини эълон қилди:

Шундай қилиб, Xiaomi Mi 11 Lite 5G яшил, сариқ, кўк, пушти ва икки тусдаги қора рангли корпусларда таклиф этилади. Европа бозорига уни тезкор/ички хотираси тегишлича 6/64 ГБ, 6/128 ГБ ва 8/128 ГБлик модификацияларда етказиб беришади.

Xiaomi арзонлаштирилган 5G-флагманини тез орада тақдим этиши кутилмоқда, унинг нархлари ҳақида эса ҳозирча фақат норасмий маълумот мавжуд.

ЎҚИНГ: ЭНДИ РАСМАН: жами 47 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести очилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.