Глобал версияли Xiaomi Mi 11 тақдим этилди: нархлари ва видеолари

  •   DiMaX
  •  1925
  •  09.02.2021 09:57

Глобал версияли Xiaomi Mi 11 тақдим этилди: нархлари ва видеолари

Xiaomi ўтган ойнинг ўртасида оралиқ талқиндаги – MIUI 12.5 график қобиғини тақдим этган, унинг глобал версияси тақдимотини 8 февралга белгиланган эди. Ушбу тадбирда Xiaomi Mi 11 Pro ва ҳаттоки Mi 11 Pro+ флагманларининг ҳам намойиши кутилаётган эди, лекин ундай бўлмади.

ЎҚИНГ: Тақдимотдан олдин Xiaomi Mi 11 Pro ҳамда Mi 11 Pro+ нархлари ва хусусиятлари аниқ бўлди

Уларнинг ўрнига компания ўзининг амалдаги флагмани – Xiaomi Mi 11 моделининг халқаро бозорга мўлжалланган версиясини намойиш қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг ўзида ўтган йилнинг сўнгида тақдим этилиб, бу йилнинг илк кунидан сотила бошлаган бу қурилма AnTuTu бенчмаркининг ўтган йилдаги сўнгги рейтингида шоҳсупага кўтарилган эди. Лекин кўп ўтмасдан...

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Ўйинбоп флагман Mi 11’ни тахтдан ағдарди! (2021 йил январь)

Xiaomi Mi 11 модели глобал бозорда тезкор/ички хотира конфигурациясига кўра икки хил вариантда сотилади. Компания унинг 8/128 гигабайтлиги учун 749 евро, 8/256 гигабайтлиги учун эса 799 евро нарх белгилаган. Бу эса олдин айтилганидан бирмунча арзондир.

Дунё миқёсидаги харидорларга таклиф этиладиган Xiaomi Mi 11 техник хусусиятлари ҳам Хитойдагисидан фарқ қилмайди, уларни мана бу хабаримизда кўриб чиқишингиз мумкин.

Дарвоқе, корпус рангига кўра Xiaomi Mi 11 икки хил – қора ва мовий тусларда таклиф этилади. Европада унинг савдоси февралда бошланади, лекин санаси ҳозирча аниқ айтилмаяпти. Смартфонга MIUI 12 график қобиғи ўрнатилган ва унинг MIUI 12.5 талқинигача янгиланиши ваъда қилинган.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна инқилобий смартфон яратди: умуман порт ва тугмачасиз, тўрт томони «шаршара» дисплей... («жонли» видео)