GM илк бор катта шаҳар кўчаларида ҳайдовчисиз электромобилларни синовдан ўтказади

  •   DiMaX
  •  901
  •  07.11.2020 17:17

GM илк бор катта шаҳар кўчаларида ҳайдовчисиз электромобилларни синовдан ўтказади

General Motors компанияси Сан-Франциско кўчаларида мутлақо автоном автомобилларни синовдан ўтказади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабарига таяниб Kun.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Компаниянинг ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича бўлинмаси бўлган Cruise Калифорния транспорт департаментидан ҳайдовчисиз автомобилларни шаҳар муҳитида синовдан ўтказишга рухсат олди. Илгари ҳайдовчисиз автомобилларда зарурат туғилганида уни назорат қилиш учун ҳайдовчи ҳам ўтириши лозим эди.

Яқин вақт ичида бир нечта ҳайдовчисиз автомобилни синовдан ўтказишни бошлаш режалаштирилган. Шу тарзда Cruise ҳайдовчисиз электромобиллари АҚШнинг йирик кўчаларида пайдо бўладиган биринчи компанияга айланади. Шу вақтга қадар бундай автомобилларни фақат кичик шаҳарларда синашга рухсат берилганди.

«Йил охиригача Сан-Франциско кўчаларига ҳайдовчисиз автомобилларимизни жўнатамиз – бензинсиз ва ичида ҳайдовчи бўлмаган автомобилларни», деди Cruise бош директори Ден Амманн.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда ҳайдовчисиз бошқарадиган автомобиллар технологияси ривожлантирилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!