Gmail-аккаунтингизни масофадан туриб ҳам ёпишни ўрганиб қўйинг!

  •   DiMaX
  •  488
  •  18.09.2019 16:52

Gmail-аккаунтингизни масофадан туриб ҳам ёпишни ўрганиб қўйинг!

Баъзида шунақа бўлиб қолади: вазият тақозоси билан кутубхонада ёки интернет-кафедаги компьютердан Gmail-почтангизга кирасиз, лекин охирида аккунтдан чиқиб кетдингизми ё йўқми – эслай олмайсиз. Шунақа пайтларда масофадан туриб ҳам Gmail-аккаунтингизни ёпиш мумкин ва буни қуйида кўриб чиқамиз.

ЎҚИНГ: Google почтасининг «интеллектуал» функцияси фойдаланувчиларни қўрқитиб юборди

Агар интернетга компьютердан кираётган бўлсангиз:

  1. Исталган браузердан Gmail-аккаунтингизга кирасиз.
  2. Саҳифанинг пастки ўнг бурчагидаги «Дополнительная информация» устига чертасиз.
  3. Айни дамда сизнинг аккаунтингиз қайси қурилмада очиқ ҳолда қолган бўлса, барчаси айни шу ерда кўринади. «Выйти из всех остальных сеансов Gmail» ёзуви устига босасиз – шунда айнан ҳозир ўзингиз кираётган компьютер (ёки ноутбук)дан ташқари барча гаджетларда Gmail-аккаунтингиз ёпилади.

Бордию мобил қурилмадан кираётган бўлсангиз:

  1. Google аккаунтингиз созламаларига кирасиз.
  2. «Безопасность» бўлимига кириб, пастроғидаги «Ваши устройства» бандигача борасиз.
  3. Шу ердаги «Управление устройствами» қисмини боссангиз, аккаунтингизга кирилган ва ёпилмасдан қолган барча иловалар ва девайсларни кўрсатади. Қайси бирида аккаунтингизни ёпмоқчи бўлсангиз, ўшани танлаб, «Закрыть доступ» тугмачасини босасиз.

Ана, энди Gmail-аккаунтингиз ҳеч қаерда очиқ қолгани йўқ – хавотирланмасангиз ҳам бўлаверади.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!