Gmail’да илова қилинувчи файллар ҳажми 50 МБга ошди

Gmail’да илова қилинувчи файллар ҳажми 50 МБга ошди

Бугундан бошлаб Google’нинг Gmail электрон почта хизмати фойдаланувчилари хатга илова тариқасида юборадиган файл ҳажмини икки баробарга оширди. Шу вақтга қадар, фойдаланувчи узоғи билан 25 мегабайтгача бўлган ҳужжатларни илова қила оларди. Энди унинг ҳажми 50 МБга ошди.

Google’нинг бу хайрли иши кўпчиликни хурсанд қилиши тайин. Тўғри, компаниянинг Google Drive хизмати бундан ҳам йирикроқ файлларни ўзаро электрон почта ёрдамида алмашиш имконини беради. Аммо, кўпчилик ишхоналарда бу хизмат чеклаб қўйилган. Энди фойдаланувчилар юқори сиғимли сурат, тақдимот ёки ҳужжатларни почта орқали алмашишлаpи мумкин.

Google’нинг маълум қилишча, кейинги уч кун мобайнида ушбу хизматнинг барча фойдаланувчилари бу қулайликдан баҳраманд бўладилар.

2016 йилнинг январь ойи маълумотларига қараганда, Google’нинг Gmail почта хизмати фойдаланувчилари 1 миллиард нафар бўлиб, уларнинг 60 фоизга яқини почтани мобиль қурилма ёрдамида текшириб боради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.